Каримжон-Карлсон
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
„Каримжон–Карлсон“ — ўзбек шоири ва ёзувчиси Сафар Барноев ёзган сатирик ҳикоя[1]. 1988-йил айни номли тўпламда ёзувчининг бошқа қисса ва ҳикоялари билан бир қаторда эълон қилинган[2]. Барноев ҳикояни швед ёзувчиси Астрид Линдгреннинг „Карлсон“ номли романидан илҳомланиб ёзган. Ҳикоядаги воқеалар қаҳрамоннинг туши орқали эртак услубида баён этилган.
| Муаллиф(лар) | Сафар Барноев |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | ҳикоя |
| Нашр этилган санаси | 1988 |
Ҳикояда Каримжон Линдгрен асарининг бош қаҳрамони Карлсонга ўхшаб қолишни орзу қиладиган ақлли, катта умидли бола сифатида тасвирланади. Ҳикоя Барноевнинг энг таниқли асарларидан бири бўлиб, танқидчилар томонидан юқори баҳоланган. Хусусан, Қарши давлат университети ходими Муродова Хуршида „Каримжон–Карлсон“ нафақат Барноев ижодида муҳим ўрин тутишини, балки ўзбек тилидаги болалар насрида ажралиб турувчи уникал асар деб олқишлаган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Хуршида, Мурадова; Маржона, Самандарова (2022). „Сафар Барноев – представитель детской узбекской литературы“. Жоурнал оф Неw Cентурй Инноватионс (русча). 13-жилд, № 2. Қаралди: 24-июл 2024-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Сафар Барноев (1938-2001)“. Зиёуз (15-октябр 2013-йил). Қаралди: 24-июл 2024-йил.
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |