Karimjon Qosimov
| Каримжон Қосимов | |
|---|---|
| Файл:Каримжон Қосимов.жпег | |
| Таваллуди |
1954-йил 10-январ Андижон тумани |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Касби | муҳандис-механик |
| Иш жойлари | Андижон машинасозлик институти |
| Илмий унвони | техника фанлари доктори, профессор |
| Веб-сайт | ҳттпс://wеб.андмиэду.уз/уз |
Каримжон Қосимов (1954-йил 10-январ) – ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор, катта лейтенант. Андижон машинасозлик институти Технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси профессори[1].
Таржимайи ҳоли
Каримжон Қосимов 1954-йилда Андижон вилояти, Андижон тумани Хартум қишлоғида туғилган. 1979-йилда Андижон пахтачилик институтининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултетини тугатган, муҳандис-механик. Оилали, 6 нафар фарзанди бор.
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини 1979-йилда Андижон вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасида меҳнатни муҳофаза қилиш инженери лавозимидан бошлаган. 1980-1981-йилларда Андижон туманида Карл Маркс совхозида инженер, 1981-1990-йилларда Андижон пахтачилик институтининг Металлар технологияси ва машина деталлари кафедрасида ассистент, 1990-1993-йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институтининг Машиналар пухталиги ва ремонти кафедрасида катта ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири, 1993-1998-йилларда Андижон мухандислик-иқтисодиёт институти катта ўқитувчиси, доцент, кафедра мудири, 1998-2004-йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институтида аввал сиртқи таълим, кейин кундузги Агроинженерия факултети декани, Металлар технологияси ва машина деталлари ҳамда 2004-2011-йилларда Умумий техника фанлари ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраларида доцент вазифаларида фаолият юритган. 2011-2014-йилларда Андижон машинасозлик институтида кафедра доценти, мудири, факултет декан, 2018-йил сентябр ойидан 2022-йилга қадар Технологик машина ва жиҳозлар кафедраси доценти. 2022-йилдан буён мазкур кафедра профессори ҳисобланади.
Илмий фаолияти
1985-1988-йилларда Москвадаги Тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш давлат илмий тадқиқот технологик институти аспирантурасида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиган ва 1989-йилда Уляновск қишлоқ хўжалик институтида „Кукунли қопламаларни электр контактли пайвандлаш кўрсаткичлари ва усулларини асослас]“ (Обоснованиэ показателей и режимов восстановления деталей электроконтактной приваркой порошкових покритий) мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган[2].
Қосимов Каримжон ўзи олиб бораётган илмий ишлари билан Фан ва технологиялар Марказининг инновация танловининг бир неча бор ғолиби бўлган. Жумладан, 2003-2004-йилларда №ЗИ-5-04 рақамли „Қишлоқ хўжалиги машиналари қисмларининг ашıнма қаршилигини ошириш технологиясини ўзлаштириш“, 2014-2015-йилларда № ИК-2014-5-19 рақамли „Қишлоқ хўжалик техникаларининг ейилишга чидамлилигини ошириш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий этиш“ мавзусидаги инновацион лойиҳалар раҳбари, 2016-2017-йилларда №И-2016-2-26/1 „Ерларни экишга тайёрловчи комбинациялашган машинанинг саноат нушасини тайёрлаш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш“ мавзусидаги инновацион лойиҳа иштирокчиси сифатида фаолият олиб борган. Қосимов Каримжон 200 дан ортиқ чоп этилган илмий-услубий ишларнинг муаллифи бўлиб, шундан 4 та дарслик, 5 таси ўқув қўлланма, 5 таси монография ва 50 дан ортиғи илмий журналлардаги мақолалардан[3][4], 15 дан ортиғи ихтирочилик гувоҳномасидан иборат.
Эришган ютуқлари
Қосимов Каримжон талабалик йилларида аъло ўқиши ва фаоллиги учун Ленин номли стипендия, ҳамда Полшада ўтказилган халқаро талабалар слётида иштирок этиш учун йўлланма билан тақдирланган. 2005-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Истеъдод“ жамғармаси томонидан ўтказилган танловнинг грант совриндори бўлиб, 2006-йилда Москвадаги Ломоносов номли Давлат Университетида малака ошириб келган.
- ↑ „Андижон машинасозлик институти Технологик машиналар ва жихозлар кафедраси Қаралган сана=24.07.2024“ (андмиэду.уз).[сайт ишламайди]
- ↑ „Каримжон Қосимовнинг номзодлик диссертациясии Қаралган сана=24.07.2024“ (сеарч.рсл.ру).
- ↑ „Каримжон Қосимовнинг Гоогле академияда чоп этилган мақолалари Қаралган сана=24.07.2024“ (счолар.гоогле.cом).
- ↑ „Каримжон ҚосимовнингУниверсум илмий журналида чоп этилган мақолалар Қаралган сана=24.07.2024“ (7универсум.cом/ру).