Каримқулбеги - Шашмақомдаги Сегоҳ мақомининг иккинчи гуруҳ шўъбаларига кирадиган ашула йўлларидан бири. "Нимчўпоний" деб ҳам аталади. К.ни Эски қовунчилик (ҳоз. Янгийўл тумани) хонанда ва бастакор Каримқулбек (1855—1910) яратган деб тахмин қилинади. Чапандоз усулида ижро этилади. Авжида Сегоҳ ва Ушшоқ намудлари, йирик ҳофизлар эса Турк авжини ҳам ижро этишган. К. якка ўқлганда унга Мўғулчаи Сегоҳ Талқинчаси улаб куйланган ва бу К. ИИ деб аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил