Кариограмма (карио... ва юн. грамма— рас, чизиқ) — битта ҳужайра хромосомаларининг барча тафсилотлари билан айнан ўзига ўхшатиб акс эттирилган (фото ёки чизма расм) ва системалаштирилган тўплами (қаранг Кариотип). Системалаштириш гомологик хромосомалар жуфтларини ёки идентификациялаш мумкин бўлмаган хромосомалар гуруҳини танлаш ва мазкур жуфт (гуруҳ)нинг тур идиограммасига мос равишда тартибини ёки ҳарфини аниқлаш орқали амалга оширилади. К. таҳлилининг асосий вазифаси бирор гуруҳга мансуб, ташқи кўринишдан ўхшаш бўлган хромосомалар фарқини аниқлашдан иборат.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил