Kariotip
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |


Кариотип (карио… ва юн. тйпос — намуна, шакл, тип), хромосомалар тўплами — у ёки бу турга мансуб организмнинг маълум ўлчам, шакл ва сонга эга хромосомалари тўплами. К. тушунчасини фанга рус генетиги Г.А.Левицкий киритган (1924). Кариотип турнинг энг муҳим генетик хусусиятларидан бўлиб, ҳар бир тур ўз К.ига эга. Минглаб ўсимликлар, шунингдек, одам кариотипи ўрганилган. Масалан, юмшоқбуғдой Тритиcум аэстивум нинг соматик ҳужайраларида 42, қаттиқ буғдой Т. дурум никида 28 хромосома, сули Авена сатива нинг соматик ҳужайраларида 42 хромосома бор. Ўсимликларнинг соматик (жинссиз) ҳужайраларида хромосомалар сони (диплоид сони деб аталиб, шартли равишда 2п билан белгиланади), одатда, етилган жинсий ҳужайралариникига (хромосомаларнинг сонининг ярми гаплоид сони деб аталиб, п билан белгиланади) нисбатан 2 марта кўп бўлади. Хромосомаларнинг диплоид тўплами уруғланиш даврида ота-она хромосомаларининг қўшилишидан вужудга келади. Бири она, иккинчиси эса ота организмидан ўтган хромосомалар жуфти гомологик ҳисобланади. Мазкур жуфтдаги гомологик хромосомалар морфологик жиҳатдан бир хил. Ҳар бир тур учун ҳужайрадаги хромосомалар сони доимий бўлсада, баъзан бундан четланишлар ҳам кузатилади. Масалан, гулли ўсимликлар эндоспермаси ҳужайраларидаги хромосомалар тўплами 3 ҳисса ортиқ (триплоидЗп). Паст ёки юқори ҳароратлар таъсирида хромосомалар калталашади, ионловчи радиация ва бошқалар таъсирида эса қисмларга бўлиниб кетиши ёки тўпламдан тушиб қолиши мумкин. Айрим хромосома ёки унинг бирон қисмининг йўқолиши, кўпинча, ҳужайрани ҳалокатга олиб келади. К.ни қиёсий ўрганиш ўсимликлар систематикаси (кариосистематика)да, шу жумладан, маданий ўсимликларнинг келиб чиқишини ўрганишда, селексияда кенг қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |