Хора черкови ёки Карие масжиди (туркча: Карие Cамии) – Туркиянинг Истанбул шаҳри Эдирнекапи маҳалласида ХВИ асрдан буён, асосан, масжид сифатида фойдаланилган ўрта аср юнон православ черкови биноси[1]. Масжид, асосан, ўзининг Византия империяси сўнгги ҳукмронлик даври меъморчилик услубида ишланган мозаикалари ва фресклари (деворга ишланган расм) билан машҳур.

Масжид
Чора черкови
туркча: Карие Cамии
Мамлакат  Туркия
Истанбул Фотиҳ тумани
Координаталар 41°01′52″Н 28°56′21″Э / 41.03122°Н 28.93903°Э / 41.03122; 28.93903
Йўналиши сунний
Масжид тури черков
Меъморий услуб Византия меъморчилиги;
Усмонли меъморчилиги;
Ислом меъморчилиги
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Ҳолати амалдаги
Карие масжидининг олдинги кўриниши

Хори монастири ( черкови ) Византия меъморчилик санъатининг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланади. ХВИ асрда Усмонлилар империяси даврида черков масжидга айлантирилган. 1945-йилда музейга, 2020-йилда эса Президент Реcеп Таййип Эрдоğан томонидан масжидга айлантирилган[2][3]. Бинонинг ички қисми Усмонлилар даврида мусулмонларнинг намоз ўқишлари пайтида кўзга ташланмайдиган Византия насроний мозаикалари ва фресклари билан қопланган[4]. Бино дунёвийлаштирилиб, музейга айлантирилгач, мозаика ва фресклар ҳам қайта тикланган.

Хора масжиди Истанбул шаҳри, Фотиҳ туманининг ғарбий қисмида жойлашган.

Хора черкови/масжидининг тасвири, тахминан 1900-йил

Тарихи

Биринчи босқич (ИВ аср)

Хора черкови дастлаб ИВ аср бошларида Олтин шох жанубида Константин И томонидан Константинополнинг шаҳар деворлари ташқарисида монастир мажмуасининг бир қисми сифатида қурилган. Бироқ Тҳеодосиус ИИ 413–414-йилларда қуруқликда деворлар қурдирган вақтда, черков шаҳар мудофаасига қўшилган, аммо Хора номини сақлаб қолинган.

Иккинчи босқич (ХИ аср)

Бинога ишлатилган қурилиш материалларининг аксарияти 1077–1081-йилларга тўғри келади, Алехиус И Cомненуснинг қайнонаси Мариа Доукаина Хора черковини хоч ёки квинкунх шаклида қайта тиклаган бўлиб, бундай қурилиш услуби ўша даврда жуда машҳур меъморий услуб ҳисобланган. ХИИ асрнинг бошларида черков қисман қулаб тушган, бунга ўша вақтда содир бўлган зилзила сабаб бўлиши мумкин.

Учинчи босқич: янги безак (ХИВ аср)

Хора черкови Алехиуснинг учинчи ўғли Исааc Cомненус томонидан қайта қурилган. Бироқ қурилишнинг учинчи босқичидан кейингина, яъни орадан икки аср вақт ўтиб, черков ҳозирги кўринишида қуриб бирказилган. Византиянинг кучли давлат арбобларидан бири Тҳеодоре Меточитес черковга кўплаб ажойиб мозаика ва фресклар билан ишлов бердирган. Тҳеодоре томонидан 1315–1321-йилларда черков интерерига нозик безаклар ишланган. Мозаика тасвирлари Палеолог Уйғониш даврининг энг яхши намуналари ҳисобланади, бироқ уларнинг муаллифлари ҳанузгача номаълум бўлиб келмоқда. 1328-йилда Тҳеодоре ўз қўл остидаги Андрониcус ИИИ Палаэологус томонидан сургунга жўнатилган. Бироқ икки йил ўтиб, унга шаҳарга қайтишга рухсат берилган ва умрининг сўнгги икки йилини Хора черковида роҳиб сифатида ўтказган.

Константинопол забт этилгунга қадар

Хора черкови/масжиди, Истанбул, Туркия, 1903-йил тадқиқоти. Брооклйн музейи архиви, W. Ҳ. Гоодеар коллексияси

1453-йилда Константинополнинг сўнгги қамалида, Усмонлилар ҳужумидан омон сақлаш мақсадида аҳолини ҳимоя қилишга киришган Тҳеотокос Ҳодегетрианинг иконаси Хорага олиб келинган[5].

Карие масжиди (тахминан 1500–1945)

Шаҳар Усмонлилар империяси қўлига ўтганидан тахминан эллик йил ўтгач, Султон Боязид ИИ нинг содиқ навкарларидан ҳисобланган Ҳадим Али Пошо Хора черковини Карие масжидига (туркча: Карие Cамии) айлантиришни буюрган. „Карие“ сўзи юнонча „Хора“ номидан олинган[6]. Ислом динига кўра масжидларда рамзий тасвирлардан фойдаланиш тақиқланганлиги сабабли, мозаика ва фресклар гипс қатлами билан қоплаган.

Минтақада тез-тез содир бўладиган зилзилалар санъат асарининг ташқи ва ички кўринишига ўз таъсирини ўтказмай қолмаган.

Музей, бадиий реставрация (1945–2020)

1945-йилда бино Туркия ҳукумати томонидан музейга айлантирилган[7]. 1948-йилда Американинг Византия институти ва Думбартон Оакс Византия тадқиқотлари марказидан ташриф буюрган америкалик олимлар Тҳомас Wҳиттеморе ва Паул А. Ундерwоод реставрация дастурига ҳомийлик қилган. Ўша пайтдан бошлаб бино масжид сифатида фаолият кўрсатишни тўхтатган. 1958-йилда музей Карие Мüзеси сифатида қайта очилган.

Масжидга айлантирилиши (2020–бугунга қадар)

2005-йилда доимий фондлар, тарихий ашёлар ва атроф-муҳитга хизмат кўрсатиш уюшмаси Хора черковининг музей сифатида фаолият юритишига эътироз билдириб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган[8]. 2019-йил ноябр ойида Туркия Давлат кенгаши, Туркия олий маъмурий суди уни масжидга айлантириш тўғрисида қарор қабул қилган[9]. 2020-йил август ойида эса Хора черкови мақоми масжидга ўзгартирилган[10].

Хора черковини масжидга айлантириш ҳаракати Греция Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда юнон православ ва протестант христианлари томонидан қораланган[11]. Бу эса Туркия ҳукумати томонидан кескин таниқдларга сабаб бўлган[12].

2020-йил 30-октябр жума куни – 72 йилдан кейин илк бора масжидда мусулмонлар намоз ўқиган[13].

Интерери

Губернатор Қуириниус олдида солиққа тортиш учун рўйхатга олиш мозаикаси

Хора масжиди Истанбулдаги бошқа Византия черковлари каби унчалик катта майдонни эгалламайди (742,5 м²), лекин деярли бутунлай сақланиб қолинган ички безаклари туфайли улар орасида ажралиб туради. Бино учта асосий ҳудудга бўлинган: кириш зали (нартекс), черковнинг асосий қисми – наос (минора) ҳамда ён черков (пареклезия). Бинода олтита гумбаз мавжуд: иккитаси эзонартекс устида, бири пареклезия устида ва учтаси наос устида жойлашган.

Бетҳлеҳемга саёҳат мозаикаси

Нартекс

Хора масжидининг асосий ғарбий эшиги нартексга очилади ҳамда ташқи (эксонартекс) ва ички (эсонартекс) қисмларга бўлинади.

Эксонартекс

Эксонартекс (ташқи нартекс) черковнинг илк кириш қисмидир. Эксонартекс эни 4 м ва узунлиги 23 м бўлган кўндаланг йўлак ҳисобланади. Эксонартексни безаб турган мозаик тасвирларга қуйидагилар киради:

Эсонартекс эшиги устидаги гумбаз деразасига ишланган мозаикада Исо Масиҳнинг „Тириклар мамлакати“ деб номланувчи тасвири
  1. Юсуфнинг орзуси ва Бифлеэмга саёҳати;
  2. Солиқ учун рўйхатга олиш;
  3. Туғилган кун;
  4. Сеҳргарларнинг саёҳати;
  5. Шоҳ Ҳероднинг сўрови;
  6. Мисрга парвоз;
  7. Қирол Ҳерод томонидан буюрилган иккита қирғинлар фрески;
  8. Фарзандларига мотам тутаётган оналар;
  9. Яҳёнинг онаси Элизабетнинг парвози;
  10. Юсуфнинг туш кўриши ва Муқаддас оиланинг Мисрдан Назаретга қайтиши;
  11. Масиҳнинг Фисиҳ байрами учун Қуддусга олиб борилиши;
  12. Яҳёнинг Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериши;
  13. Мўжиза;
  14. Яна учта мўжиза;
  15. Исо Масиҳ;
  16. Биби Марям ва фаришталар ибодати.
Авлиё-Пётр мозаикаси

Эсонартекс

Биби Марям ва бола мозаикаси, ички нартекснинг шимолий гумбази
Пантократор Масиҳнинг мозаикаси, ички нартекснинг жанубий гумбази

Эсонартекс (ички нартекс) эксонартексга ўхшаш бўлиб, унга параллел равишда қурилган. Эксонартекс каби эсонартекснинг кенглиги ҳам 4 м, лекин бироз қисқароқ, узунлиги 18 метрни ташкил қилади. Унинг марказий шарқий эшиги наосга очилади, эсонартекснинг жанубий қисмидаги бошқа бир эшик эса парекклезиянинг тўртбурчак шаклидаги олд камерасига очилади. Унинг шимолий қисмида эсонартексдан чиқувчи эшик наоснинг шимолий томони бўйлаб протезга ўтадиган кенг ғарбий-шарқий коридорга олиб боради. Эсонартекс иккита гумбазга эга бўлиб, кичкина гумбаз шимолий коридорнинг кириш қисми тепасида, каттароқ гумбаз эса наосга кириш қисми ҳамда парекклезиянинг ўртасида жойлашган.

Эсонартексда ҳам бир қанча мозаик тасвирлар мавжуд:

  1. Тҳеодоре Меточитес тахтга ўтирган Исо Масиҳга черков намунасини тақдим этиши;
  2. Авлиё-Пётр;
  3. Авлиё-Паул;
  4. Деэсис: Масиҳ ва Биби Марям (Яҳёсиз) қуйида иккита донор билан;
  5. Масиҳнинг насабномаси;
  6. Масиҳнинг диний ва олижаноб аждодлари.

Ички нартексда жойлашган дастлабки учта мозаикалар Биби Марям ва ота-онасининг ҳаёти ҳақида маълумот беради. Уларнинг баъзиларига қуйидагилар киради:

  1. Ёахимнинг таклифларини рад этиш;
  2. Авлиё Аннага эълон: Раббийнинг фариштаси Аннага унинг бола учун қилган ибодати эшитилганлигининг эълон қилиниши;
  3. Ёахим ва Аннанинг учрашуви;
  4. Биби Марямнинг туғилиши байрами;
  5. Биби Марямнинг илк етти қадами;
  6. Биби Марямга ота-онасининг меҳр бериши;
  7. Биби Марямнинг руҳонийлар томонидан дуо қилиниши;
  8. Маъбадда Биби Марямнинг тасвирланиши;
  9. Биби Марямнинг фариштадан нон олиши;
  10. Биби Марямнинг бинафша жунли чиғаноқ олиши (руҳонийлар хизматкор қизларга маъбад учун парда тўқишга қарор қилишган);
  11. Закарийёнинг ибодат қилиши; Биби Марямнинг турмушга чиқиш вақти келганида, олий руҳоний Закарийё барча бева қолганларни чақириб, қурбонгоҳга таёқларини қўйдиради ва уни кимга бериш кераклигини кўрсатувчи белги сўраб ибодат қилади;
  12. Биби Марямнинг Юсуфга ишониб топшириши;
  13. Юсуфнинг Биби Марямни ўз уйига олиб бориши;
  14. Қудуқдаги Биби Марямга хабар;
  15. Юсуфнинг Биби Марямни тарк этиши; Юсуф олти ой иш билан кетишга мажбур бўлади ва у қайтиб келганида, Биби Марям ҳомиладор бўлиб, унинг шубҳасини уйғотади.

Наос

Эсонартекснинг марказий эшиклари черковнинг асосий қисми – наосга олиб боради. Черковдаги энг катта гумбаз (диаметри 7,7 м) наоснинг марказий қисми юқорисида жойлашган. Икки кичикроқ гумбазлар камтарона апсиданинг ён томонида жойлашган: шимолий гумбаз протез устида, жанубий гумбаз диакониканинг устида жойлашган.

  1. Коимесис (Биби Марямни хотирлаш байрами, яъни унинг осмонга кўтарилишдан олдинги охирги уйқуси). Исо Марямнинг руҳи рамзи бўлган чақалоқни ушлаб турибди;
  2. Исо Масиҳ;
  3. Тҳеотокос (Биби Марям ва бола).

Пареклезия

Пареклезияга қараш

Эсонартекснинг ўнг томонидаги эшиклар ён черковга ёки пареклезияга очилади. Пареклезиядан оилавий дафн ва ёдгорликлар учун морг ибодатхонаси сифатида фойдаланилган. Черковдаги иккинчи энг катта гумбаз (диаметри 4,5 м) пареклезия томининг марказий қисмини безатиб туради. Пареклезия фресклар билан қопланган:

  1. Анастасис (қайта тирилиш): Жаҳаннамнинг азобланиши. Дўзах дарвозаларини эндигина бузиб ташлаган Масиҳ марказда туриб, Одам Ато ва Момо Ҳавони қабрларидан тортиб олмоқда. Одам Атонинг орқасида Яҳё, Довуд ва Сулаймон турибди. Бошқалар эса солиҳ шоҳлардир;
  2. Охирги ҳукм ёки Исо Масиҳнинг Иккинчи Келиши. Масиҳ унинг ҳар икки томонида Биби Марям ва Яҳё билан тахтга ўтиради (Ушбу трио Деэсис деб ҳам аталади);
  3. Биби Марям ва бола;
  4. Самовий фаришталар саройи;
  5. Мусонинг иккита панели.

Манбалар

  1. ↑ Оустерҳоут 1988.
  2. ↑ Cаспер. „Туркей Турнс Анотҳер Ҳисториc Чурч инто а Мосқуэ“ (эн). Чристианитй Тодай (2020-йил 21-август). Қаралди: 2020-йил 22-август.
  3. ↑ „Туркей cонверц Карие Мусеум инто мосқуэ“ (эн). Ҳüрриет Даилй Неwс (2020-йил 21-август). Қаралди: 2020-йил 22-август.
  4. ↑ „Ҳас Туркей ҳалтед планс то турн Чора мусеум инто а мосқуэ?“ (2021-йил 11-январ).
  5. ↑ Ван Миллинген
  6. ↑ „Абоут Чора“. чорамусеум.
  7. ↑ Яcклей. „Cоурт Рулинг Cонвертинг Туркиш Мусеум то Мосқуэ Cоулд Сет Преcедент фор Ҳагиа Сопҳиа“. Тҳе Арт Неwспапер (2019-йил 3-декабр). Қаралди: 2019-йил 9-декабр.
  8. ↑ Коккинидис. „Туркей то Турн Ҳисториc Ортҳодох Чурч Инто а Мосқуэ; Ис Ҳагиа Сопҳиа Нехт?“. Греэк Репортер (2019-йил 21-ноябр). Қаралди: 2020-йил 10-июл.
  9. ↑ Яcклей. „Cоурт Рулинг Cонвертинг Туркиш Мусеум то Мосқуэ Cоулд Сет Преcедент фор Ҳагиа Сопҳиа“. Тҳе Арт Неwспапер (2019-йил 3-декабр). Қаралди: 2019-йил 9-декабр.
  10. ↑ „Туркей cонверц Карие Мусеум инто мосқуэ“. Ҳüрриет Даилй Неwс wебсите (2020-йил 21-август). Қаралди: 2020-йил 21-август.
  11. ↑ Cаспер. „Туркей Турнс Анотҳер Ҳисториc Чурч инто а Мосқуэ“ (эн). Чристианитй Тодай (2020-йил 21-август). Қаралди: 2020-йил 22-август.
  12. ↑ „Туркей сламс Греэcе овер статемент он cонверсион оф Карие Мусеум то мосқуэ“. Ҳüрриет Даилй Неwс wебсите (2020-йил 22-август). Қаралди: 2020-йил 24-август.
  13. ↑ „Истанбул'с Чора то опен ас мосқуэ фор Муслим праерс он Оcт. 30“.

Адабиётлар

  • Хора: Карие музейи . Нет Туристик Яйıнлар (1987).ИСБН 978-975-479-045-0ИСБН 978-975-479-045-0
  • Феридун Диримтекин. Карие тарихий ёдгорлиги . Туркия Туринг ва Отомобил Куруму (1966). АСИН Б0007ЖҲАБҚ
  • Семави Эйиcе. Хора монастири Карие масжиди черкови . Нет Туристик Яйıнлар А.Ş. (1997).ИСБН 978-975-479-444-1ИСБН 978-975-479-444-1
  • Челик Гулерсой. Карие (Хора) . АСИН Б000РММҲЗ2
  • Жонатан Харрис, Константинопол: Византия пойтахти . Ҳамбледон/Cонтинуум (2007).ИСБН 978-1-84725-179-4ИСБН 978-1-84725-179-4
  • Караҳан, Анна. Византиянинг муқаддас тасвирлари – Трансcенденcе ва Имманенcе. Хора черковининг иконографияси ва эстетикасининг теологик асослари (монография, 355 пп.) (Ориэнталиа Лованиэнсиа Аналеcта № 176) Леувен-Парис-Wалполе, МА: Пеэтерс Публишерс 2010.ИСБН 978-90-429-2080-4ИСБН 978-90-429-2080-4
  • Караҳан, Анна. „Хор черковининг палеолог иконографияси ва унинг юнон антик даври билан алоқаси“. Ин: Санъат тарихи журнали 66 (1997), 2 ва 3-сон: пп. 89–95 Роутледге (Тайлор & Франcис Гроуп онлайн нашри, 2008 йил 1 сентябр: ДОИ: 10.1080/00233609708604425) 1997 йил
  • Краннерт санъат музейи. Византияни тиклаш: Истанбулдаги Карие Cамии ва Византия институтини тиклаш . Мириам ва ИРА Д. Wаллач санъат галереяси (2004).ИСБН 1-884919-15-4ИСБН 1-884919-15-4
  • Роберт Оустерҳоут (муҳаррир), Лесли Брубакер (муҳаррир). Шарқ ва Ғарбнинг муқаддас тасвири . Иллинойс университети матбуоти (1994).ИСБН 978-0-252-02096-4ИСБН 978-0-252-02096-4
  • Хорадаги авлиё Нажоткор . А Туризм Яйıнларı Лтд. (1988). АСИН Б000ФК8854
  • Жевдет Туркай. Карие масжиди . (1964). АСИН Б000ИУWВ2C
  • Пол А. Ундерwоод. Карие Джами 3 жилдда. Боллинген (1966). АСИН Б000WМДЛ7У
  • Пол А. Ундерwоод. Истанбулдаги Карие Cамии’деки фрескларни қайта тиклаш бўйича учинчи дастлабки ҳисобот . Гарвард университети нашриёти (1958). АСИН Б000ИБCЕСМ
  • Эдда Ренкер Вайссенбахер. Карие: Хора черкови, босқичма-босқич . АСИН Б000РБАТФ8

Ҳаволалар