Karkidonlar
Каркидонлар (Рҳиноcеротидаэ) тоқ туёкли сут эмизувчилар туркуми оиласидир. 7 тача тури ва кенжа турлари бор. Африка, Жан.-Шарқий ва Шарқий Осиёда тарқалган. Тропик ўрмонларда, сув бўйидаги чакалакзорларда, тоғларда (3000 м баландликкача) ва ботқоқликларда яшайди. Гавдаси йирик, уз. 5 м ча, бўйи 2 м ча, думи қисқа, териси калин, деярли жунсиз. Бурни устида ва қаншарида 1—2 (қора каркидонда баъзан 3 ёки 5) та шохи бор. Кўзи кичкина, яхши кўрмайди, бўйни қисқа ва йўғон. Ҳидлаш ва эшитиш органлари яхши ривожланган. Оёғи қисқа, йўғон. Бармоқлари 3 та, учида туёқлари бор. Тунги ҳайвон. Якка ёки жуфт-жуфт бўлиб, баъзан 4—5 таси пода бўлиб юради. К. турли ўсимликлар билан озиқланади. Пашша ва сўналардан қочиб, ботқоққа тушиб ётади. ноябрда урчийди. Бўғозлик даври 17-19 ой. Туғилган боласи 25 кг ча. Танаси вазмин ва қўполлигига қарамай тез югуради. Гўшти, ёғи ейилади, териси ва шохидан турли буюмлар тайёрланади. 5 тури: суматра, қинд, ява каркидони қора, оқ каркидон бор. Барча турлари Халқаро Қизил китобга киритилган.[1]
| Каркидонлар | |
|---|---|
|
Cератотҳериум симум, Диcерорҳинус суматренсис), Ҳиндистон каркидони (Рҳиноcерос униcорнис), Қора каркидон (Диcерос биcорнис) | |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Хордалилар |
| Бинар номи | |
|
(Оwен, 1845) | |
| Эхтант анд субфоссил генера | |
|
Cератотҳериум | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
