Карл Павлович Брюллов (1799. 12 (23). 12, Петербург 1852.11(23).6, Марчано, Рим яқинида) – рус рассоми. Петербург Бадииёт акадимясида таълим олган (1809_1821). 1835-1850-йилда Италияда яшаган. 1836-йилдан Петербург Бадииёт акадимясида профессор Брюло рус ранг тасвиридаги классицизм оқимига романтизм ва ҳаётдан завқланиш кайфиятини олиб кирди. Асарлари инсоннинг гўзал, нафис ҳистуйғуларини куйлаши („Вирсавия“, 1812), образларининг драматик қудрати („Помпейнинг сўнгги куни“, 1830— 33), реалистик анъаналар, нозик психологизми (М. Ланчи портрети, 1851; автопортрет, 1848) билан ажралиб туради.

Карл Брюллов

Автопортрет (1848)
Таваллуди
Чарлз Брюло

Вафоти Манзиана, Папа давлати
Фуқаролиги рус
Касби Рассом
Фаолият йиллари Рус рассоми (1799-1852)
Мукофотлари Империал Бадиий Академияси Медали (1821)

Брюловнинг мужассамот тузиш ва безаш маҳорати айниқса ҳашамдор портретларда тўла намоён бўлган. „Чавандоз аёл“ (1832), „Н. В. Куколник“ (1836), „И. А. Крилов“ (1839) ва бошқа асарлари рус реалистик портретининг катта ютуғи бўлди. Брюло акварел ва расм устаси ҳамдир (италияликлар маиший ҳаётидан лавҳалар, Гресия ва Туркия сафарлари чоғидаги манзара ва чизгилари, 1835).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил


Манбалар


Ташқи ҳаволалар