Karl Pauker
Карл Викторович Паукер (1893-йил 12-январ, Лемберг, Австрия-Венгрия – 1937-йил 14-август, Москва, СССР) – Совет разведка хизматлари катта офицери[1], Сталин хавфсизлик хизмати раҳбари[2], 2-даражали давлат хавфсизлик комиссари[3].
| Карл Викторович Паукер | |
|---|---|
| Таваллуди |
12-январ, 1893-йил Лемберг, Австрия-Венгрия |
| Вафоти |
14-август, 1937-йил (44 ёш) Москва, СССР |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Карл Викторович Паукер 1893-йил 12-январда Австрия-Венгрия таркибидаги Ленберг шаҳрида яҳудий оиласида туғилган. Бошланғич таълимни ўз уйида олган. У Будапештда 1906-йилдан 1912-йилгача сартарош, 1912-йилдан 1914-йилгача қандолатчи бўлиб ишлаган.
1914-йили Биринчи жаҳон уруши бошланганидан сўнг, армияга чақирилган. Галисиядаги 1-ҳарбий полкида жанг қилган. 1915-йил рус қўшинлари томонидан асирга олиниб, Туркистон асирлар лагерида сақланади. Самарқанд вилоятида содир бўлган байналминалистик асирлар ҳаракати иштирокчиси. Карл Паукер 1917-йил озодликка чиқди. Озодликка чиққандан сўнг, Самарқандда сартарошлик ва тикувчилик билан шуғулланди. У 1917-йилдан Россия ижтимоий демократик партияси аъзоси[4]. 1917-йилдан 1918-йилгача Самарқанд ҳарбий коменданти ёрдамчиси лавозимида ишлади. 1918-йил декабр ойида Самарқанд бошқарув органи ходими лавозими эгаллади. 1919-йил январ ойидан 1920-йил бошигача махфий оператив бўлинма бошлиғи сифатида ишлай бошлайди. Карл Паукер 1920-йил Ишчи-деҳқонлар Қизил армияси сафига чақиртирилади. Ўша йилни ўзида, 12-армиянинг 46-пиёда дивизиясининг Полша бўйича бошлиғи сифатида иш бошлади. Карл Паукер 1935-1937-йилларда СССР Марказий Ижроия қўмитаси аъзоси.
Ўлими
Карл Паукер 1937-йил 15-апрелда партия сафидан чиқариб юборилган. 19-апрелда эса, Сталинга суиқасд қилишга тайёргарлик кўрганликда айбланиб, ҳибсга олинган. 1937-йил СССР Олий суди Ҳарбий кенгаши уни ўлимга ҳук қилди. Шу куни Москва шаҳридаги Коммунарка полигонида отиб ўлдирилган.
Манбалар
- ↑ Симон Монтефиоре. Сталин: двор красного монарха. – С. 79. – М.: Олма-Пресс, 2006. – ИСБН 5-224-04781-1
- ↑ „карл-паукер за что сталин казнил начал“. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Карл Викторович Паукер“. ҳноро.ру. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Карл Паукер“. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.