Карл роберт (Каролй Роберт) (1288 — 1342.16.7, Вишеград) — Венгрия қироллиги қироли (1301—42). Венгриядаги Анжу сулоласи вакили. К.Р. черков, майда дворянлар ва шаҳарликлар томонидан қўллаб-қувватланган марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаган, кончилик ва пул ислоҳотини ўтказган. Чехия ва Полша билан савдо битими (1335) тузган. Венеция, Сербия, Валахия билан урушлар олиб борган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил