Карлес Кото Пахес (исп. Cарлес Cото Пагес) - Испаниялик футболчи. 1988-йилнинг 14-феврал куни Испанияннинг Каталония мухтор вилоятидаги Фигерас шаҳрида туғилган. Амплуаси ярим ҳимоячи. Ҳозир Тошкентнинг Бунёдкор клуби аъзоси.

Карлес Кото
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Карлес Кото Пагес
Таваллуд санаси 1988-йил, 14-феврал
Таваллуд жойи Фигерас, Ispaniya bayrogʻi Испания
Бўйи 175 см
Амплуаси яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
 Сан Марино Сан-Марино Калчо
Рақами 9
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2001-2007  Спаин Барселона
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007-2008
2008-2009
2009-2010
2010-2011
2011-2013
2013
2014
2014-ҳ.в
 Белгиум Мускрон
 Спаин Севиля Б
 Спаин Бенидорм
 Cйпрус Анортосис
 Георгиа Динамо Тбилиси
 Беларус Динамо Минск
 Узбекистан Бунёдкор
 Сан Марино Сан-Марино Калчо
(21 (2)
20 (0)
31 (0)
23 (1)
44 (6)
6 (1)
5 (0)
7 (0))
Миллий терма жамоа
2004
2007
 Спаин Испания У-16
 Спаин Испания У-19
(4 (1)
6 (0))
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Кублардаги карераси

Карлес Кото Европа грандларидан бири бўлмиш Каталониянинг Барселона клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2007-2008-йилларда Белгиянинг «Мускрон» клубида ўйнади. Кейинроқ Испаниянинг қуйи дивизионларидаги «Севиля Б» ва «Бенидорм» клублари сафида ўйнаган. 2010-2011-йилларда Қибриснинг «Анортосис» клубида ўйнади. 2011-йилда Гуржистоннинг «Динамо Тбилиси» билан шартнома имзолади ва ўша йили Гуржистон Чемпионатида ғалаба қозонди. 2013-йилда Беларус «Динамо Минск» клубига ўтди ва бир мавсум ушбу клубда тўп сургач, 2014-йилда Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клуби билан шартнома имзолади[1].

Терма жамоадаги карераси

Карлес Кото Испаниянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида ўйнаган. 2004-йилда ўсмирлар терма жамоасида 4 та ўйин ўтказиб 1 та гол урган. 2007-йилда эса 19 ёшгача бўлган Европа Чемпионатида Испания терма жамоаси сафида Чемпионликни қўлга киритди. Карлес Кото ёшлар терма жамоасида 6 та ўйин ўтказган.

Ютуқлари

  •  Георгиа Динамо Тбилиси
  • Гуржистон Чемпионати ғолиби: 2012/2013-йилги мавсумда
  •  Беларус Динамо Минск
  • Белоруссия Чемпионати Бронза медали соҳиби: 2013-йилги мавсумда
  •  Спаин Испания ёшлар терма жамоаси
  • Ёшлар ўртасида Европа Чемпионати ғолиби: 2007-йилда

Манбалар

  1. ↑ Кото возвращается домой, 2013-12-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-04-07

Ҳаволалар