Карловац — Хорватиядаги шаҳар, Купа дарёси (Сава дарёси ирмоғи) соҳилида, Загреб ш.дан жан.-шарқда жойлашган. Аҳолиси 59,9 минг киши (1990й.лар ўрталари). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Қувур ва дизеллар ишлаб чиқарилади; кўн-тери, ёғочсозлик, керамика, озиқ-овқат (жумладан, тамаки) саноати корхоналари бор. К. яқинида йирик тўқимачилик кти жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил