Карлови-вари тузи, Карлсбад тузи — Чехиядаги Карлови-Вари курортининг минерал булокларидан олинадиган туз. Сунъий йўл билан ҳам тайёрланади, унинг таркибида натрий сулфат, натрий гидрокарбонат, натрий хлорид, калий сулфат бор. К.-В.т. — оқ кукун, мазаси тахир-шўр, сувда яхши эрийди. Жигарнинг баъзи касалликлари, сурункали гастрит, меъданинг яра касаллигида буюрилади, шунингдек, сурги ўрнида ичилади. Уйқуга ётишдан олдин ёки наҳорга ярим стакан сувга 1 чой қошиқ (болалар учун) ёки 1 ош қошиқ (катталар учун) солиб ичилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил