Карлово — Болгариянинг марказий қисмидаги шаҳар. Стара-Планина ва Средна-Гора тоғлари оралиғидаги Карлово сойлигида жойлашган. Эфир мойли ўсимликларни ўстириш ва қайта ишлаш раёнининг маркази. Машинасозлик (енгил трактор, узум терувчи комбайнлар и.ч.), тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Балнеологик курорт. Туризм ривожланган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил