Karlovy Vary
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Карловй Варй (чех. Карловй Варй, Чехия қироли Карл И номига қўйилган ва варй — иссиқ булоқлар маъносини англатади; немисчада Карлсбад) — Чехиядаги шаҳар, Огрже дарёси водийсида, 380 м баландликда. Аҳолиси 54,1 минг киши (2000). Шаҳар четида чинни саноати корхоналари ("Мозер" заводи) бор, бадиий шиша буюмлар ишлаб чиқарилади. Карловй Варйда 1950-йилдан бошлаб Халқаро кинофестиваллар ўтказиб турилади.
Карловй Варй Карловй Варй | |
|---|---|
| шаҳар | |
| Мамлакат | Чехия |
| Ҳукумат | |
| • мер | Пётр Кулханек |
| Асос солинган | 1347-йил |
| Иқлим тури | мўтадил |
| Расмий тил(лар)и | чех |
| Миллий таркиб | чехлар, немислар |
| Конфессиявий таркиб | христианлик |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
Карловй Варй — балнеологик курорт. Беморлар минерал сув билан даволанади. Курортга 1347—1358-йилларда асос солинган. Иқлими мўтадил нам. Йилига 620 мм ёғин ёғади. Ёзи салқин (июлнинг ўртача температураси 17,3°), қиши илиқ (январнинг ўртача температураси —2°). Кўплаб иссиқ булоқлар бўлиб, сувининг температураси +41,2° дан +72,2°гача. Энг каттаси — Вржидло. Унинг сувидан Карловй Варй тузи олинади. Санаторий ва пансионатлар бор. Туризм ривожланган[1].
Галерея
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |