Karma
Карма (санскритча — ҳаракат, фаолият) — ҳинд динлари (ҳиндуийлик, буддизм, жайнизм) ва фалсафасининг асосий тушунчаларидан бири. Сансара тушунчасини тўлдиради. Кенг маънода— ҳар қандай тирик мавжудот томонидан қилинган хатти-ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари мажмуи бўлиб, тирик мавжудотнинг янгитдан туғилиш, қайта мужассамланиш хусусиятини белгилайди. Тор маънода — ҳозирги ва келгусидаги мавжудлик ҳарактерига хаттиҳаракатларнинг кўрсатадиган таъсири.[1]
Манбалар
Ҳиндуизм кармани инсоннинг ақлий ёки жисмоний ҳаракати ва бу ҳаракатдан кейинги оқибатлар ўртасидаги муносабат сифатида белгилайди . Шунингдек, у инсоннинг ҳозирги ва олдинги ҳаётидаги барча ҳаракатларнинг оқибатларини ва ахлоқдаги сабаб ва таъсир занжирни англатади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |