Карманор (қадимги юнонча: Καρμάνωρ қадимги юнонча: Καρμάνωρ) — юнон афсоналарига кўра, Делфа ва Пифон ўлдирганидан сўнг Аполлонни тозалаган Критдан келган ҳосилнинг ярим худоси ҳисобланади.[1]


Афсона

Карманор ким эканлиги ҳақидаги маълумотларнинг икки тури мавжуд. Биринчисига кўра, у ҳосил учун жавобгар бўлган Крит ярим худоси бўлган. Иккинчи маълумотга кўра эса — қадимги Тарра шаҳрида истиқомат қилган Крит руҳоний хизматчиси ҳисобланган. Афсонага кўра, у туғилиш маъбудаси Деметернинг Критлик турмуш ўртоғи бўлиб, уларнинг икки фарзанди бўлган. Немис элленисти Валтер Буркерт Карманор номи юнонча илдизларга эга эмаслигини таъкидланган. Шу сабабли, у четдан келиб чиққан деган тахмин ҳам мавжуд.[2][3]

Милодий ИИ асрда истиқомат[4]. қилган географ Павсаниянинг сўзларига кўра, Аполлон ва Артемида Пифонни, яъни Делфлик аждаҳони ўлдирганларида, Карманор уларни тозалаши учун Крит оролига етиб келишган. Бу Тарредаги руҳонийнинг уйида содир бўлган. У ерда Аполлон Акакаллида билан танишади, у афсонанинг турли турларига кўра, крит қироли Миноснинг хонадонидан нимфа ёки малика бўлган. Аполлон билан яқинлашиб,[5]ундан иккита бола туғади, улар Филакида ва Филандра бўлган.

Павсаниянинг ёзувларига кўра, Карманорнинг иккита ўғли бўлган, улар Эвбул ва Хрисофемисдир. Кейинчалик Эвбула Карманинг қизи Зевс билан яқинлашиб, овчилар, балиқчилар ва денгизчиларнинг ҳомийси бўлган Крит маъбудаси Бритомартиднинг онаси бўлган. Карманоранинг иккинчи ўғли Хрисофемис шоир бўлиб, Пиф ўйинларида иштирок этган ва Аполлон мадҳиясини куйлаш танловида ғолиб чиққан.

Манбалар

  1. ↑ Гримал П. Тҳе Диcтионарй оф Cлассиcал Мйтҳологй. — Wилей-Блаcкwелл, 1996. ИСБН 978-0-631-20102-1.
  2. ↑ Буркерт W. Тҳе Ориэнтализинг Револутион: Неар Эастерн Инфлуэнcе он Греэк Cултуре. — Ҳарвард Университй Пресс.
  3. ↑ Паусаниас. Десcриптион оф Греэcе, 2, 7, 7. Лондон: Wиллиам Ҳеинеманн Лтд, 1918.
  4. ↑ Паусаниас. Десcриптион оф Греэcе, 10, 16, 5. Лондон: Wиллиам Ҳеинеманн Лтд, 1918.
  5. ↑ Паусаниас. Десcриптион оф Греэcе, 2, 30, 3 Лондон: Wиллиам Ҳеинеманн Лтд, 1918

Ҳаволалар

  • Карманор Архивная копия // Юнон мифологияси.