Karnam Malleswari
| Карнам Маллесwари | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | (аёл) |
| Фуқаролиги | Ҳиндистон |
| Таваллуд санаси |
1975-йил 1-июн Воосаванипета, Срикакулам дистриcт, Андҳра Прадеш, Ҳиндистон |
| Бўйи | (163 см) |
| Вазни | 54 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | (Ог'ир атлетика) |
Карнам Маллесwари (1975-йил 1-июнда туғилган) — ҳиндистонлик собиқ оғир атлетикачи. У 2000-йилги Олимпиадада медал қўлга киритган биринчи ҳиндистонлик аёлдир. 1994-йилда Аржуна мукофотини, 1999-йилда эса Ҳиндистоннинг энг юқори спорт шарафи — Ражив Ганди Кҳел Ратна мукофотини ва фуқаролик Падма Шри мукофотини қўлга киритган.
Фаолияти
Маллесwари 199-йил ва 1995-йилларда 54 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган ва 1993-йил ва 1996-йилларда учинчи ўринни эгаллаган.
1994-йили Истанбулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кумуш, 1995-йили Кореяда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида 54 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган. Ўша йили Карнам Хитойда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида рекорд даражадаги 113 кг вазн кўтариб, чемпионликни қўлга киритган. Олимпиададаги ғалабасидан олдин ҳам Маллесвари оғир атлетика бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлган, 29 та халқаро медал, жумладан, 11 та олтин медал соҳибасидир[1].
Миллий ва халқаро медаллар билан бир қаторда, Маллесвари 1994-йилда Аржуна мукофоти, 1999-йилда Ражив Ганди Кҳел Ратна ва 1999-йилда Падма Шри билан тақдирланган[2][3].
2000-йилги Сидней Олимпиадасида Маллесвари даст кўтаришда 110 кг, силтаб кўтаришда эса 130 кг, жами 240 кг натижа кўрсатиб бронза медалини қўлга киритган ва Олимпиада медалини қўлга киритган биринчи ҳиндистонлик аёл бўлган[4]. У, шунингдек, Олимпиада медалини қўлга киритган биринчи ҳиндистонлик оғир атлетикачи[5]. Унинг медали Ҳиндистон 2000-йилги Олимпиадада қўлга киритган ягона медал ҳисобланади[4].
Шахсий ҳаёти
Маллесwари Андхра Прадеш штатидаги Амадалаваласа яқинидаги Воосаванипета шаҳридаги Карнам оиласида туғилган[6]. Унинг тўртта синглиси бор ва барчаси турмуш қурган ва ўз ҳаётларидан мамнунлар.
Маллешвари ўз фаолиятини 12 ёшида бошлаган ва мураббий Неэламшетти Аппанна қўл остида тарбияланган[7]. Унинг синглиси турмушга чиққан ва Деҳлида яшаган. Маллешвари ажойиб спортчи бўлиш салоҳиятига эга эканлиги аён бўлгач, яхши машғулот ўтказиш учун Деҳли шаҳарга кўчиб ўтган. Қисқа вақт ичида унинг истеъдоди Ҳиндистон спорт бошқармаси томонидан аниқланган. 1990-йилда Маллешвари миллий жамоага қўшилган ва тўрт йил ўтгач, 54 кг вазн тоифасида оғир атлетика бўйича мутлоқ жаҳон чемпионати ғолибига айланган[8].
1997-йилда Маллешwари оғир атлетикачи Ражеш Тяги билан турмуш қурган. 2001-йилда, ўз спорт тури бўйича Олимпия бронза медалини қўлга киритганидан бир йил ўтиб, ўғил фарзанд кўрган ва илк бор она бўлган. 2002-йилги Ҳамдўстлик ўйинларидаги мусобақаларга қайтишни режалаштирган эди, лекин отасининг ўлими туфайли мусобақани тарк этган. 2004-йилги Олимпиадада яхши натижалар кўрсата олмаганидан кейин нафақага чиққан[9][10]. Карнам Маллешвари ва Тяги ҳозирда Ҳаряна штатининг Ямунанагар шаҳрида ўғли ва қайнонаси билан биргаликда яшайди. Ҳиндистон озиқ-овқат корпорациясида бош бош менежер (Бош маъмурият) лавозимида фаолиятини давом эттирган.
2021-йил июн ойида Карнам Деҳли ҳукумати томонидан ташкил этилган Спорт университети проректори лавозимига тайинланган[11].
Манбалар
- ↑ БИСWАС, СОУТИК. „Бронзе Wоман“. оутлоокиндиа (2000-йил 2-октябр). Қаралди: 2017-йил 25-август.
- ↑ „Карнам Маллесwари маде фирст Виcе-Чанcеллор оф Делҳи Спорц Университй“. Тҳе Неw Индиан Эхпресс (2021-йил 23-июн). Қаралди: 2021-йил 13-август.
- ↑ „Падма Аwардс“. Министрй оф Ҳоме Аффаирс, Говернмент оф Индиа (2015). 2015-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-июл.
- ↑ 4,0 4,1 Гангулй, Меэнакши (27 Деcембер 2000) Cонверсатионс: 'И Дид Wҳат И Cоулд Фор Мй Cоунтрй'. Тиме
- ↑ „Токё Олймпиcс: Карнам Маллесwари реаcц то Мирабаи Чану'с силвер“ (эн). Ҳиндустан Тимес (2021-йил 24-июл). Қаралди: 2021-йил 13-август.
- ↑ „Карнам Маллесwари: Тҳе wоман wҳо лифтед а натион“ (эн). Тҳе Ҳинду. Қаралди: 2017-йил 25-август.
- ↑ „Карнам Маллесwари: Тҳе wоман wҳо лифтед а натион“ (эн). Тҳе Ҳинду. Қаралди: 2017-йил 25-август.
- ↑ „Бронзе Wоман“. оутлоокиндиа. Қаралди: 2017-йил 25-август.
- ↑ Маллесwари лифц Индиан Олймпиc ҳопес — ʻИ’м энжойинг мй препаратион фор а сеcонд медал… И’м верй ҳопефул’. Тҳе Телеграпҳ (8 Жулй 2004)
- ↑ „Карнам Маллесwари Биртҳдай: Лет'с реcалл тҳис фирст Индиан Олймпиc Медал wиннер онcе агаин“. Тҳе Ҳанс Индиа.
- ↑ П., Сужатҳа Варма. „Андҳра Прадеш Говернор cонгратулатес Карнам Маллесwари“ (эн-ИН). Тҳе Ҳинду (2021-йил 24-июн). Қаралди: 2021-йил 12-август.