Дюнкерк шаҳридаги Карнавал. Франсия, 2008
Ян Мил. Римдаги Карнавал, 1653. Прадо

Карнавал (лотинча cаррус навалис — ажойиб арава, байрам маросимлари кемаси) — асосан, очиқ ҳавода ўтказиладиган театрлаштирилган ўйинлар, кўча намойишларидан иборат оммавий сайилнинг бир тури. Йил фаслларининг алмашуви, баҳорги деҳқончилик ва бошқа байрамлар билан боғлиқ мажусийларнинг маросимларидан бошланган [1]. Ҳар қандай карнавалнинг энг муҳим бир бўлаги — шаҳарнинг муҳим кўчаларида тантанали юришдир.

Тарихи

Карнавал номи ХИИИ-асрда Италияда вужудга келган. ХВИ-аср машҳур италян халқ театри тури ниқоблар комедияси („Дел арте комедияси“)нинг пайдо бўлиши Карнавал билан боғлиқ. Карнавалга ўхшаш кўча ва майдон томошалари шарқда жуда қадим замонлардан маълум. Ўрта Шарқда Карнавал зардуштийлик, наврўз ва бошқа байрамлар билан боғлиқ ҳолда уюштирилган. Темур ва темурийлар, ўзбек хонлари, амир ва беклар давлат миқёсидаги байрамлар муносабати билан ҳам Карнавал томошалари ўтказган. Франсуа Рабленинг „Гаргантюа ва Пантагрюэл“ романида Карнавал ҳақида ажойиб тавсиф берилган

Ҳозирги кунда Карнавал

Ўзбекистонда 1957-йилдан ҳар йили кузнинг биринчи ойида ҳозирги Миллий боғда мунтазам Карнавал ўтказиб келинган. Ҳозирги кунда қайта тикланган наврўз байрамларида аста-секин Карнавал томошалари одат тусига кирмоқда.

Дунёдаги энг машҳур карнавал Рио-де-Женейрода ўтказилади. Бу кенг миқиёсли байрамга йил бўйи пуҳталик билан тайёргарлик кўрилади. Карнавални кўриш у4ун Бразилияга бутун дунё юзидан сайёҳлар томоша қилишга келишади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар