Karolina orollari
Каролина ороллари - Тинч океаининг ғарбий қисмидаги архипелаг, Микронезия (ороллар) Микронезияда жойлашган. Микронезия Федератив Штатлари (Марказий ва Шарқий Каролина ороллари: Косрае, Понпей, Трук, Яп ороллари) ва Палау Республикаси таркибига киради. Расмий тили — инглиз тили. Каролина ороллари 1 —10° шимолий кенглик ва 131 — 163° шарқий узунлик оралиғида жойлашган 936 вулканли ороли ва атоллардан иборат. Қуруқлик қисмининг майд. 1320км2 га яқин. Барча йирик ороллари (энг баланд жойи 791 м) вулкан ҳаракати натижасида вужудга келган бўлиб, маржон рифлари билан ўралган. Фосфатлар (минераллар) Фосфат конлари бор. Иқлими экваториал ва субекваториал иқлим бўлади.Йиллик ёғин 2250 мм дан 3000–4500 мм гача, Кусаис оролида 6000 мм ёғади. Каролина ороллари — тайфунлар (йилига ўртача 25 тагача) вужудга келадиган жой. Вулкан оролларида доим яшил тропик ўрмонлар ва саванналар бор; маржон оролларида асосан, кокос палмаси ва панданус дарахти ўсади. Маҳаллий аҳоли тропик деҳқончилик, балиқ овлаш ва чорвачилик билан шуғулланади. Каролина оролларини 1528-йилда испан денгизчиси Сааведра кашф қилган. Испания қироли Карл ИИ номи билан аталган.Каролина ороллари Палау давлати пойтахти Корор деб аталган.2007-йил 11-февралда Палау Републикаси пойтахти-Корор шаҳридан расман Нгерулмуд шаҳрига кўчирилган.Каролина ороллари-Океаниянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган.Сув ости балиқлар ва денгиз ҳайвонларига бой.Ноёб рифлар ва маржон қоялар билан ўралган.2022-йилда денгиз ҳайвонлари сони 234868 тур ва эндемик ҳайвонлар 678848 турларини ташкил қилди.Балиқ овлаш ва туризм ривожланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |