Karomat
Каромат (араб. — каромат, ғайритабиий ҳодиса) — 1) «Каромат» сўзи луғатда «икром қилиниш, юқорилилик, шараф» ма'ноларини билдиради. Ислом таълимотига кўра, шу ҳодисалар пайғамбарларда намоён бўлса — мўъжиза, азиз-авлиёлардан содир бўлса — Каромат дейилади. Ғайридин, куфр аҳлидан содир бўлган сеҳр-жоду, кўзбоғлоғич (фокус) ёки истидрож (вақтинча омадли бўлиш) деб аталади. Масалан, Мусо пайғамбар қўлидаги ҳассасини тошга урганда ундан сув отилиб чиққани, керак бўлганда у катта илонга айланиб, сеҳргарлар ясаган илонларни ютиб юборгани мўъжизадир. Муҳаммад (сав)га берилган мўъжизаларнинг энг улуғи — Қуръони карим саналади. Кароматлар Аллоҳ суйган бандаларига, азиз-авлиёларнинг танасини қабрда чиримаслиги, о'зига тегишли яхши ишларни олдиндан ҳис қилиши, сув устда юриши, душманлар ко'зига ко'ринмай қолиши каби ишлар каромат ҳисобланади. Лекин у жуда камёб ҳодиса бо'лади. Суфизмдаги айрим ҳаддидан ошган инсонлар кароматни пирларимиз, авлиёларимиз халқни олдига йиг'волиб ҳар куни ко'рсатишади деб ишонишади. Бу хато тушунча. Каромат Аллоҳ истаган вақтда юз беради, бандасининг талабига биноан эмас.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |