Karomat Huseynov
Каромат Ҳусейнов (озарбайжонча: Кəрамəт Ҳüсейнов; 1998-йил, Боку) — озарбайжонлик дзюдочи, дзюдо бўйича Озарбайжон миллий терма жамоаси аъзоси, 2021-йилги жаҳон чемпионати ва 2021-йилги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори. Дзюдо бўйича Олимпия чемпиони Элнур Мамадлининг жияни ҳисобланади.
![]() | ||||||||
| Шахсий ма'лумотлар | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Миллати |
| |||||||
| Туг'илиши |
1998-йил 30-август (24 ёшда) Баку, Озарбайжон | |||||||
| Баландлиги | Андоза:Инфобох шахс/баландлиги | |||||||
| о'г'ирлиги | 60 кг (132 лб) | |||||||
| Спорт | ||||||||
| Спорт | дзюдо | |||||||
| клуб | Аттила (Боку) | |||||||
| Мураббийлари | Эмин Фатуллаев (2007-йилдан) | |||||||
Медаллари ва ютуқлари
| ||||||||
Таржимаи ҳоли
Каромат Ҳусейнов 1998-йил 30-августда Боку шаҳрида дунёга келади. 9 ёшли Кароматнинг дзюдога бўлган иштиёқини кўрган амакиси (онасининг акаси), дзюдо бўйича Олимпия чемпиони Элнур Мамадли 2007-йилда жиянини ушбу спорт турига жалб қилишни маслаҳат беради. Шундай қилиб, Каромат Ҳусейнов „Аттила“ спорт клубига аъзо бўлди. Унинг илк мураббийи Эмин Фатуллаев бўлиб, кейинчалик Карамат Ҳусейнов унинг қўл остида шуғулланган[1].
2008-йилда Каромат Ҳусейнов ўсмирлар ўртасида Боку чемпиони, 16 ёшида эса Озарбайжон чемпиони бўлади. 2014-йилда у Португалиянинг Коимбра шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Европа кубогида биринчибор олтин медални қўлга киритади ва Полшанинг Белско-Бяла шаҳридаги турнирда бронза медалига сазовор бўлади[1].
Каромат Ҳусейнов 2015-йили Тбилисидаги Европа ўсмирлар олимпия фестивалида кумуш медални, 2017-йили эса Загребда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна шу натижани қўлга киритади. Мазкур йили Ҳусейнов Мариборда 2017-йилда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони, Подгорицада 23 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасидаги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори бўлади.
2018-йилда Саарбрюккенда Ҳусейнов бронза медали соҳибига айланди. 2018-йилда Оренбургда бўлиб ўтган Европа кубогининг кумуш медалига сазовор бўлади. 2018-йил Бокуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ҳусейнов 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида бешинчи ўринни эгаллади. У ерда у амалдаги Олимпиада чемпиони Беслан Мудрановни оламшумул тарзда мағлуб этган бўлса-да, чорак финалда бўлажак жаҳон чемпиони япониялик Наоҳиса Такатога имкониятни қўлдан бой беради. Бронза учун кечган баҳсда у грузиялик Амиран Папинашвилига енгилади.
2021-йили Тбилисидаги „Катта дубулға“ турнирида Ҳусейнов бронза медалини, худди шу йили Ҳусейнов Лиссабонда ўтказилган Европа чемпионатида яна шу натижани қўлга киритди. 2021-йил июн ойида Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида озарбайжонлик спортчи 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида қозоғистонлик дзюдочи Мағжан Шамшидинни устидан ғалаба қозониб, 3-ўрин бронза медалини олишга муваффақ бўлади[2].
У Токио-2020 Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган ва илк тўқнашувдаёқ Эшли Маккензини мағлубиятга учратган. Буюк Британиядан „ваза-ари“ баҳоси туфайли, 1/8 финалда у 2019-йилги жаҳон чемпиони грузиялик Лухуми Чхвимианига иппон билан имкониятни қўлдан бой бериб, турнирни тарк этди[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Мəşҳур дайıсıнıн ёлуну тутан гəнc“. 2021-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-апрел.
- ↑ Елена Чистова. „Яго Абуладзе принёс России первое золото чемпионата мира по дзюдо за 10 лет“ (ру). www.чампионат.cом. 2021-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-июн.
- ↑ „Токио-2020. Дзюдоисты начали Олимпиаду: Гусейнов проиграл в 1/8 финала“. 2021-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июл.
Ҳаволалар
- Карамат Гусейнов[сайт ишламайди] — профил на сайте жудоинсиде.cом (англ.)
