Karotaj
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Каротаж (франс. cаротте — бурғи керни; айнан — сабзи) — бурғи қудуқлари ва қудуқлар атрофидаги тоғ жинсларини электр, радиоактив (ядрогеофизик), термик, акустик (ултратовуш), магнит, сейсмик ва б. методлар ёрдамида тадқиқ қилиш. К.дан геологик кесимларнинг таркиби, қатламларнинг қалинлиги ва фойдали қазилмаларни топишда ҳамда сувнинг бурғи ковакка оқиб чиқаётган жойини, ковакнинг оғиш бурчаги, қатламларнинг ётиш бурчагини аниқлашда фойдаланилади. Кончилик амалиётига кириб қолган К. термини изоҳланаётган тушунчани етарлича бермайди. Илмий-техника адабиётларида К. ўрнида қудуқларни тадқиқ қилишнинг геофизик методлари, кончилик геофизикаси, бурғилаш геофизикаси ҳам қўлланади. Термик метод 1908-йил Боку нефт конларида синаб кўрилди. 1926-йил Франсияда юқори самарали электрик К. ихтиро қилинди. Чуқур қудуқларни қазишда К. ишлари, албатта, бирга олиб борилади. К. стансияси деб номланувчи кўчма автоматик қурилмада қайд қилувчи аппаратлар, бурғи ковагига керакли прибор ва зондларни кўтариб туширувчи механизм ва ёрдамчи ускуналар ўрнатилади. К. стансияси бир вақтнинг ўзида бир неча физик параметрларни ёзиб олиши мумкин. К. пайтида ковакка қабул қилувчи қурилмалар (мас. электр К.да электродлар, магнит К.да ковак магнитометрлари, сейсмик К.да сейсмоприёмниклар) туширилади. Қурилмалардан олинадиган маълумотлар ковак устидаги махсус аппаратлар ёрдамида қоғозга ёзиб борилади. К. диаграммалари ковак юқорисидаги ўлчанаётган нуқтагача ҳамма параметрларни эгри чизиқлар ҳолатида акс эттиради. Бу чизиқлар ўрганилиб, ковакнинг геологик тузилиши аниқланади. Диаграммаларнинг барча геологик изоҳларига эга бўлиш учун комплекс методлардан фойдаланилади. Методлар тоғ жинслари ва раёндаги фойдали қазилмаларнинг физик хусусиятлари, бурғилашнинг техник шароитлари ва геологик вазифаларига қараб танланади. К. энг қулай, арзон ва кенг тарқалган геофизик усуллардан бири.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |