Karptishlisimonlar

Карптишлисимонлар (лотинча: Cйприно-донтиформес) — суякли балиқлар туркуми. Америка, Африка, Жанубий Европа, Жануби-Шарқий Осиёдаги чучук сувларда тарқалган 400 га яқин тур киради. Танаси силиндрсимон, олдинги қисми ён томондан сиқилган ва суяк тангалар билан қопланган. Кўпчилик турлари сувнинг юқори қатламларида яшайди; оғзи юқорига қараган; сузгучлари юмшоқ. Елка сузгичи битта, тишлари ривожланган. Кўллар ва секин оқадиган сув ҳавзаларида яшайдиган турлари безгак чивинининг сувдаги қуртлари билан озиқланади. Кўпчилик турлари увилдироқ ташлаб кўпаяди; 4 тури, жумладан Ўзбекистон сув ҳавзаларида учрайдиган гумбузия тирик туғади. Кенг тарқалган оилалардан бири карптишлилар.
Бу оиладан фундулус, карптиш, гуппилар ва лукани аквариумда боқилади. Лукани ҳарорати 40° га яқин бўлган иссиқ сувли булоқларда яшайди. Африкада қурғоқчилик фаслларида кичикроқ сув хавзаларидаги тўнкалар остида яшайдиган нотобранх, афиосомион балиқлари ҳалок бўлади, аммо улар қўйган увилдириқлар сақланиб қолиб, ёмғирдан сўнг тез ривожлана бошлайди. 2–3 ой ўтгач балиқчалар вояга етиб, яна увилдириқ ташлайди. Карптишлисимонлар саноат аҳамиятига эга эмас[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Балиқ ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |