Карқурлар (Тетрао) — товуқсимонлар туркумига мансуб йирик қушлар уруғи. Урчиш даврида сайраётган нарининг қулоғи бир неча секунд битиб, тамоман эшитмасдан қолади (номи шундан олинган). Узунлиги 56—85 см, вазни 4—5,5 кг , баъзан 6,5 кг гача. 2 тури Евросиё ўрмонларида: К. (Т. урогаллус) Шарқий Карпатдан Байкалгача, тош К. (Т. парвирострис) — Байкалдан Камчаткагача тарқалган. Полигам. Ерда, қишда дарахтда яшайди. Қарағай, кедр, баъзан қорақарағай қуббалари, тилоғоч ва қайин куртаклари билан озиқланади. Овланади. Ўрмонларнинг кесилиши туфайли сони камайиб бормокда.[1]

Карқурлар
Қазилма даври: Илк Плиоцен то ҳозиргача
Тетрао урогаллус
Биологик классификация
Тетрао урогаллус
Линнаэус, 1758
Турлари

Тетрао урогаллоидес
Тетрао урогаллус

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил