Филиппинда каррагенан ишлаб чиқариш учун сув остида Эучеума сув ўти етиштириш

Каррагинанлар ёки каррагининлар (ирландча cарраигíн — „кичик қоя“) — табиий чизиқли сулфатланган полисахаридлар оиласи. Улар истеъмол қилинадиган қизил денгиз ўтларидан ажратиб олинади. Каррагинанлар озиқ-овқат саноатида ивиш, қуюқлаштириш ва барқарорлаштириш хусусиятлари туфайли кенг қўлланилади. Уларнинг асосий қўлланиш соҳаси сут ва гўшт маҳсулотлари бўлиб, бу уларнинг озиқ-овқат оқсиллари билан кучли боғланиш қобилияти билан изоҳланади. Каррагинанлар ҳайвонларнинг гликозаминогликанларига (ГАГ) ўхшашлиги сабабли тўқималар муҳандислиги ва регенератив тиббиётда истиқболли хомашё сифатида намоён бўлди. Улар тўқималар муҳандислиги, жароҳатларни ёпиш ва дори воситаларини етказиб бериш тизимларида қўлланилади[1].

Каррагинанлар таркибида 15–40% эфир-сулфат мавжуд бўлиб, бу уларни анионли полисахаридларга айлантиради. Сулфат миқдорига кўра, улар асосан учта синфга бўлинади: каппа-каррагинан ҳар бир дисахаридда битта сулфат гуруҳига эга; иота-каррагинан иккита, ламбда-каррагинан эса учта[2].

Каррагинан олиш учун Эучеума ва Каппапҳйcус турларини илк саноат миқёсида етиштириш Филиппинда йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда каррагинан ишлаб чиқариш бўйича дунёда Филиппин ва Индонезия етакчи ҳисобланади. Филиппинда каррагинан агар-агар билан биргаликда гуламан деб аталадиган анъанавий желе-десертлар тайёрлашда қўлланилади[3][4][5].

Ҳозирги вақтда каррагинанни хавфли озиқ-овқат таркибий қисми сифатида тасдиқловчи клиник далиллар мавжуд эмас, бунга асосий сабаб унинг ҳазм бўлишидан кейинги ҳолати ҳали етарлича аниқланмаганидир.

Озиқ-овқат ва бошқа маиший мақсадларда қўлланилиши

  • Десертлар: Музқаймоқ, қаймоқ, милкшейклар, ёгуртлар, салат зираворлари ҳамда ширин қуюлтирилган сут таркибида стабилизатор сифатида.
  • Соуслар: Қуюқлик даражасини ошириш учун.
  • Пиво: Лойқаликка сабаб бўлувчи оқсилларни йўқотиш ва ичимликни тиниқлаштириш учун.
  • Паштетлар ва қайта ишланган гўшт маҳсулотлари (масалан, ветчина): Ёғ ўрнини босувчи, намликни сақловчи, ҳажм берувчи ёки маҳсулотнинг кесилиш хусусиятини яхшиловчи восита сифатида.
  • Соя ва бошқа ўсимлик сутлари: Консистенсияни қуюқлаштириш учун.
  • Парҳез ичимликлар: Текстурани яхшилаш ва таъм берувчи қўшимчаларни бир хил тарқалган (суспензия) ҳолатда ушлаб туриш учун.
  • Уй ҳайвонлари учун озуқалар.
  • Вегетариан ҳот-доглар.
  • Тиш пастаси: Таркибий қисмларнинг ажралиб кетишини олдини олувчи стабилизатор.
  • Шампунлар ва косметик кремлар: Қуюқлаштирувчи восита.
  • Шахсий лубрикантлар.
  • Ҳаво хушбўйлантиргич геллар.
  • Ўт ўчириш кўпиги: Кўпикни ёпишқоқ қилиш ва юзада яхши туришини таъминлаш учун.
  • Мармар услубида бўяш: Қоғоз ва матога нақш беришнинг қадимий санъатида бўёқларни сув юзасида ушлаб турувчи қатлам сифатида каррагинан аралашмасидан фойдаланилади.
  • Поябзал креми: Қуюқлигини ошириш учун.
  • Биотехнология: Ҳужайра ва ферментларни иммобилизация қилиш учун.
  • Фармацевтика: Доривор капсула ва таблеткалар таркибида фаол бўлмаган тўлдирувчи сифатида қўлланилади.

Тадқиқотлар

Ўтказилган рандомизацияланган, икки томонлама яширин, плацебо-назорат қилинадиган тадқиқот натижаларига кўра, каррагинансиз парҳез ёрдамида ремиссия ҳолатига келган ўн икки нафар ярали колит (улсератив колит) билан касалланган беморлар ўрганилди. Тадқиқот давомида кунига икки марта 100 мг каррагинан капсуласини қабул қилган учта иштирокчида касалликнинг қайталаниши (рецидив) кузатилди; плацебо гуруҳида эса бундай ҳолат қайд этилмади. Шунингдек, каррагинан гуруҳида яллиғланиш биомаркерларининг ортиши кузатилди[6].

2018-йилда Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси каррагинанни маълум истеъмол даражаларида (кунига тана вазнининг ҳар бир килограммига 75 мг) токсик эмас деб топди. Шунга қарамай, ташкилот каррагинаннинг ҳазм қилиш жараёнидаги ва ундан кейинги ҳолати, шунингдек, ҳосил бўладиган ҳар қандай метаболитларни ўрганишга қаратилган қўшимча тадқиқотлар ўтказишни тавсия қилди[7].

2024-йилда Франсиянинг НутриНет-Сантé тадқиқоти доирасида 104 139 нафар вояга етган шахслар ўртасида ўтказилган таҳлил шуни кўрсатдики, каррагинанни кўп миқдорда истеъмол қилиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфининг ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин[8].

Манбалар

  1. ↑ Егаппан, Раманатҳан; Селвапритҳивираж, Вигнеш; Амиртҳалингам, Сивашанмугам; Жаякумар, Р. (Оcтобер 2018). "Cаррагеэнан басед ҳйдрогелс фор друг деливерй, тиссуэ энгинеэринг анд wоунд ҳеалинг" (эн). Cарбоҳйдрате Полймерс 198: 385–400. дои:10.1016/ж.cарбпол.2018.06.086. ПМИД 30093014. ҳттпс://линкингҳуб.элсевиэр.cом/ретриэве/пии/С0144861718307410. 
  2. ↑ Тувикене, Р. (2021), Пҳиллипс, Глйн О.; Wиллиамс, Петер А. (муҳ.), „Cаррагеэнанс“, Ҳандбоок оф Ҳйдроcоллоидс (Тҳирд Эдитион), Элсевиэр, 767–804-бет, дои:10.1016/б978-0-12-820104-6.00006-1, ИСБН 978-0-12-820104-6
  3. ↑ Бусчманн, Алежандро Ҳ.; Cамус, Cаролина; Инфанте, Жавиэр; Неори, Амир; Исраэл, Áлваро; Ҳернáндез-Гонзáлез, Марíа C.; Переда, Сандра В.; Гомез-Пинчетти, Жуан Луис эт ал. (2 Оcтобер 2017). "Сеаwеэд продуcтион: овервиэw оф тҳе глобал стате оф эхплоитатион, фарминг анд эмергинг ресеарч аcтивитй" (эн). Эуропеан Жоурнал оф Пҳйcологй 52 (4): 391–406. дои:10.1080/09670262.2017.1365175. ИССН 0967-0262. 
  4. ↑ Импаcт Инвестмент фор а Бусинесс Вентуре фор Cоммунитй-Басед Сеаwеэд Фарминг ин Нортҳерн Палаwан, Пҳилиппинес. Блуэ Эcономй Импаcт Инвестмент Эаст Асиа & Партнершипс ин Энвиронментал Манагемент фор тҳе Сеас оф Эаст Асиа, 2017. Қаралди: 2021-йил 8-феврал (2022-йил 19-январда асл нусхадан архивланган). 
  5. ↑ Ҳабито, Cиэлито Ф.. „Сустаининг сеаwеэдс“ (2011-йил 1-ноябр). Қаралди: 2021-йил 8-феврал.
  6. ↑ "А рандомизед триал оф тҳе эффеcц оф тҳе но-cаррагеэнан диэт он улcеративе cолитис дисеасе аcтивитй". Нутритион анд Ҳеалтҳй Агинг 4 (2): 181–192. 2017. дои:10.3233/НҲА-170023. ҳттпс://cонтент.иоспресс.cом/артиcлес/нутритион-анд-ҳеалтҳй-агинг/нҳа170023. 
  7. ↑ Давид, Шломит; Шани Леви, Cармит; Фаҳоум, Лулу; Унгар, Яэл; Мейрон-Ҳолтз, Эстҳер Г.; Шпигелман, Ави; Лесмес, Ури (2018-03-01). "Ревиситинг тҳе cаррагеэнан cонтроверсй: До wе реаллй ундерстанд тҳе дигестиве фате анд сафетй оф cаррагеэнан ин оур фоодс?". Фоод & Фунcтион 9 (3): 1344–1352. дои:10.1039/c7фо01721а. ИССН 2042-6496. ПМИД 29469913. 
  8. ↑ "Фоод аддитиве эмулсифиэрс анд тҳе риск оф тйпе 2 диабетес: аналйсис оф дата фром тҳе НутриНет-Сантé проспеcтиве cоҳорт студй". Тҳе Ланcет Диабетес & Эндоcринологй 12 (5): 339–349. 2024. дои:10.1016/С2213-8587(24)00086-Х. ПМИД 38663950. ҳттпс://www.тҳеланcет.cом/жоурналс/ландиа/артиcле/ПИИС2213-8587(24)00086-Х/фуллтехт. 

Адабиётлар