Карс подшолиги - маркази Карс ш. бўлган Вананд вилоятидаги арман давлати (963—1064). К.п. Ани подшолиги парчаланиши даврида таркибидан ажралиб чиққан, лекин багратуни сулоласига мансуб Карс подшоҳлари аниларга қарам бўлган. Мушег (963—984) даврида К.п. Византияга қарши курашган Ани подшоқлигининг илғор истеҳкоми ролини ўйнаган; Аббос подшоҳлиги даврида (984—1029) қўшиннинг кучайиши ва қуролланишига алоҳида эътибор берилганлиги сабабли, К.п. бирмунча куч қудратга эришган. Турк-салжуқлари Закавказега бостириб киргандан кейин (1064—65) подшоҳ Гагик (1029—65) ўз салтанатини Византияга топширган; К.п. ҳудуди Византия салтанатининг турксалжуқлар истилосига карши курашида плацдарм вазифасини ўтаган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил