Kartaxena
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Картахена — Испаниянинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар. Мурсия мухтор вилоятида. Аҳолиси 175,6 минг киши (1998). Ўрта денгиз бўйидаги йирик порт (йиллик юк ортиб-тушириш 10 млн. т дан ортиқ) ва саноат маркази. Транспорт йўллари тугуни. К. ва унинг атрофида кемасозлик (жумладан, ҳарбий кемалар и. ч.), қўрғошин ва рух эритиш, нефтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат (асосан, мева консерва) саноати корхоналари бор. Шаҳарга мил. ав. 228 йилда Янги Карфаген номи билан асос солинган. Мил. ав. 209 йилдан мил. В асргача Рим, 534 йилдан Византия, ВИИ асрдан вестготлар ва 711 йилдан араблар ҳукмронлиги остида бўлган. 1234 йилда К. Кастилияга қўшилган. ХВИ асрдан йирик ҳарбий денгиз портига айланган. ХИИ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |