Картҳика Наир (талаффузи: Картика Наир; 1992-йил 27-июнда туғилган)[1] ҳинд актрисаси[2]. У Нага Чаитаня билан бирга 2009-йилда Жош Телугу филмида дебют қилган. У ўзининг иккинчи ва биринчи муваффақиятли Тамил филми Кўда бўлиб унда у Жиива ва Пиаа Бажпаи билан биргаликда шуҳрат қозонган. У Малаялам тилидаги Проприэторс: Камматҳ &амп; Камматҳ филмида, Дилеэп билан жуфтликда муваффақият қозонган. У Бротҳер оф Боммали комедияси, Пурампокку Энгира Подҳувудамаи ижтимоий драмаси ва Аарамбҳ ҳинд эпик сериалидаги жанговар роллари билан машҳур.

Картҳика Наир
Таваллуди 1992-йил 27-июн (1992-06-27) (34 ёш)
Касби Актриса
Фаолият йиллари 2009-2017

Ёшлик даври

Картҳика собиқ ҳинд актрисаси Радҳада оиласида туғилган. Унинг акаси ва Туласи Наир исмли синглиси бор, у ҳам жанубий ҳинд актрисаси. У Мумбайдаги Подар халқаро мактабида таълим олган[3]. Лондон Иқтисодиёт мактабига қарашли коллежда бизнес бўйича диплом олган[4].

Фаолияти

Картҳика 17 ёшида Нага Чаитаня билан 2009-йилда телугу тилида Жош филмида дебют қилган. Филм турли баҳоларга эга бўлса-да, унинг коллежда ўқитишни орзу қилган бошланғич синф ўқитувчиси Видя роли яхши кутиб олинган. Картҳика „Энг яхши дебют актриса“ сифатида Сантошам кино мукофотини олган. Унинг иккинчи филми Тамил тилида бўлиб, машҳур режиссор К.В Ананд томонидан суратга олинган Ко филми бўлиб унда у Жиива ва Пиаа Бажпаи билан бош ролларни ижро этган, филм кассада жуда яхши натижаларга эришган[5]. Филм сиёсий триллер жанрида култ мақомига эга бўлган. Унинг сиёсатчиларнинг қўпол хатоларини фош этувчи тадқиқотчи журналист Ренука Нараянан роли катта олқишларга сазовор бўлган. Картҳика биринчи Жанубий Ҳиндистон халқаро кино мукофотларида "энг яхши ёрдамчи актриса" сифатида СИИМА номинациясини олган. Кейин у режиссор Ленин Ражендран томонидан суратга олинган Макараманжу Малаялам филмида кинооператори ва режиссори Сантош Сиван билан бирга суратга тушган. Унинг биринчи дуал роли яхши қабул қилинган ва танқидчилар томонидан унинг ижроси мақтовга сазовор бўлган. Британиялик режиссёр Денни Бойл филмдаги роли билан катта таассурот қолдирган[6]. У "энг яхши дебют актрисаси" сифатида СИИМА ва "энг яхши дебют актриса" сифатида Керала кино танқидчилари уюшмаси мукофотига сазовор бўлган.

Филмографияси

Йил Филм Рол Тил Изоҳлар
2009 Жош Видҳя Телугу
2011 Ко Ренука Нараянан Тамил
Макараманжу Сугандҳа Баи,

Урваши
Малаялам
2012 Дамму Неэлавени Телугу
2013 Проприэторс: Камматҳ &амп; Камматҳ Сурекҳа Малаялам
Аннакоди Аннакоди Тамил
Бриндавана Бҳооми Каннада
2014 Бротҳер оф Боммали Маҳалакшми / Луcкй Телугу
2015 Пурампокку Энгира Подҳувудамаи Куйили Тамил
Телевидениеда
Йил Ном Рол Тил Изоҳлар
2017 Аарамбҳ Девасена ҳинд Телевидениедаги дебюти

Манбалар

  1. ↑ „Картҳика cелебратес 20ст биртҳдай“. Тҳе Тимес оф Индиа (27-июн 2013-йил). 3-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-август 2013-йил.
  2. ↑ „Толлйwоод Аcтресс Сайс Гоодбе то Мовиэс“ (эн). Сакши Пост (2021-йил 25-июн). 2021-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июл.
  3. ↑ „Картҳика: Т-тоwн'с неw фаcе – Тимес Оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа (2-сентабр 2009-йил). 8-ноябр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октабр 2011-йил.
  4. ↑ Наяр, Парватҳй С. „Картҳика геаринг уп фор а cареэр ин ҳотел индустрй“. Тҳе Тимес оф Индиа (14-август 2012-йил). 3-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-октабр 2012-йил.
  5. ↑ „Ко ҳиц ҳалф-cентурй!“, Тҳе Тимес оф Индиа, 11 Жуне 2011, 26 Септембер 2012да асл нусхадан архивланди, қаралди: 17 Жуне 2011
  6. ↑ „Картҳика дазес Даннй Бойле“. Индиаглитз (13-декабр 2010-йил). 2010-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июл.