Картина (рус.) — мустақил бадиий қийматга эга бўлган рангтасвир асари. Рассомлик санъатининг бошқа асарлари (этюд, эскиз)дан фарқли ўлароқ мукаммал, якунланган бўлади ҳамда фреска, китобат санъати (жумладан, миниатюра)га ўхшаб маълум интерер, майдон, сатҳ ёки бадиий безак тизимлари билан боғланмайди, мустақиллиги билан улардан фарқланади. К. асос (мато, ёғоч ёки металл тахта, картон, қоғоз), грунт ва бўёклар қатламидан иборат. К. тасвирий санъат (дастгоҳли санъат)нинг энг хос турларидан. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил