Kartoshka fri
Картошка фри (картошка + франсузча: фрите — қовурилган) — фритюрда қовурилган картошка қаламчалари. Алоҳида таом ёки иккинчи таом учун гарнир сифатида қўлланади. Умумий овқатланиш жойларида машҳур тезпишар таомдир.

Тайёрлаш технологияси
Фритюрда ҳайвон ёки ўсимлик ёғи (ёки уларнинг аралашмаси тенг нисбатда) ишлатилади. Картошка ва ёғнинг нисбати 1:4 ни ташкил қилади. Пиширишнинг биринчи босқичида картошка арчилади ва 10х10 дан 12х12 мм гача ўлчамда қаламчасимон тўғралади. Сиртидан крахмални йўқотиш учун сувда ювилади[1][2]. Кейин картошкани бир ёки икки босқичда қовуриш мумкин. Ошпазлар одатда икки марта қовуриш усули энг яхши натижа беради, деб ҳисоблайди[1][3][4]. Янги қазилган картошканинг суви жуда кўп бўлиши мумкин, бу эса янги картошка яхши қовурилмайди, дегани. Шунинг учун маълум муддат сақланган картошка маъқулроқ кўрилади[5].
145-150 °C ҳароратда 1,5-2 дақиқа давомида қовуриб олинади. Қаламчалар ранги оқдан сарғиш ранггача бўлади. Қовурилган картошкадан ортиқча ёғ силқиши учун тўр ёки тешикли стол устига қўйилади ва металл ёки ёғоч қутиларга жойланади.
Иккинчи босқичда картошка бевосита истеъмолдан олдин 4-5 дақиқа давомида 175-180 °C да қовурилади ёки печда 10-15 дақиқа давомида 175-180 °C да тоблаб пишириб тайёр ҳолга келтирилади. Сақлаш ва сотиш муддати 2 суткадан ортиқ эмас[6].
Бир мартада тайёрлаш: тўғралган картошка ювилади ва салфеткада қуритилади. Усти қизаргунга қадар 8-10 дақиқа давомида қовурилади. Элакка ёки сузгичга (ортиқча ёғни оқизиб юбориш учун) солинади ва туз сепилади[7].
Дунёнинг турли мамлакатларида
Икки босқичда қовурилган картошка фри, асосан, саноат шароитида ишлаб чиқарилади: биринчи қовуришдан кейин улар музлатилган ҳолда сақланади ва бевосита тайёрлаш жойларига етказиб берилади. Дунёдаги энг йирик картошка фри ишлаб чиқарувчилари[8]:
Канада
АҚСҲ Ламб Wестон и эё филиали и дочерниэ предприятия в Китаэ, Европе и т. д.
АҚСҲ Ж.Р. Симплот Cомпанй (основател — Д. Р. Симплот)
Нидерландия Авико
Нидерландия Фарм Фритес Интернатионал
Лотин Америкаси
Лотин Америкаси картошканинг келиб чиқиш, жойи бўлиб, картошка фри ҳақида энг қадимги манбалар Лотин Америкаси билан боғлиқ. Биринчи ҳужжатлаштирилган ишлардан бири чилилик криолло Франсиско Нунес де Пинеда й Баскуняннинг Cаутиверио фелиз (1673) асарида эсланган бўлиб, у Мапуче аёллари 1629-йилги Рождествода кечки овқат учун „қовурилган ва димланган картошка“ тайёрлаганликларини айтади[9].
Ҳозирги вақтда картошка фри Лотин Америкаси ошхонасида одатий гарнир ёки Перудаги салчипапа ё Чилидаги чорриллана каби каттароқ таомларнинг бир қисмидир.
Яна қаранг
- Қовурилган картошка
- Картошка фри музейи
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Саинт-Анге, Эвелйн анд Аратоw, Паул (транслатор). Ла Бонне Cуисине де Мадаме Э. Саинт-Анге: Тҳе Эссентиал Cомпанион фор Аутҳентиc Френч Cоокинг. Лароуссе, транслатион Тен Спеэд Пресс, 2005 — 553-бет. ИСБН 978-1-58008-605-9.
- ↑ Фанниэ Фармер, Тҳе Бостон Cоокинг-Счоол Cоок Боок, 1896, с.в.
- ↑ Блументҳал, Ҳестон. „Ҳоw то cоок перфеcт спудс“ (2012-йил 17-апрел). Қаралди: 2012-йил 12-октябр.
- ↑ Боcусе, Паул. Ла Cуисине ду марчé. Парис: Фламмарион, 1998. ИСБН 978-2-08-202518-8.
- ↑ „Руссет Бурбанк“. идаҳопотато.cом. Қаралди: 2018-йил 9-январ.
- ↑ Товарный словарь 1961.
- ↑ Краткая энциклопедия домашнего хозяйства 1959.
- ↑ „Глобал Маркет Валуэ. Ларгест Мануфаcтурерс. Ҳоw Френч Фриэс аре маде... Анд МУCҲ море!“ (эн). www.потатопро.cом. Қаралди: 2022-йил 14-январ.
- ↑ {{{заглавие}}}.
Адабиётлар
- „Картофель жареный“, Товарный словарь. Том 9. М.: Госторгиздат, 1961.
- „Картофель (картофель жареный)“, Краткая энциклопедия домашнего хозяйства. Том 1. М.: Большая советская энциклопедия, 1959 — 246—247-бет.