Karusel stanok
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Карусел станок - катта (1500 т гача) массали ва катта (30 м гача) диаметрли (диаметри узунлигидан анча катта бўлган) буюмларга ишлов бериш учун мўлжалланган, токарлик станоклари гуруҳига кирувчи металл қирқиш станоги. Шпинделлари вертикал, планшайбаси (столи) нинг горизонтал жойлашганлиги билан токарлик станколаридан фарқ қилади. Бунда ишлов бериладиган буюм айланма, суппортга ўрнатилган асбоб эса илгариланма ҳаракатланади. Бир устунчали ва икки устунчали К. с.лар бор. Бир устунчали К. еда вертикал ва 1 ёки 2 ён суппортлар бор. К. еда силиндрик, коннуссимон ва шаклдор юзалар йўнилади, тешиклар йўниб кенгайтирилади, торец юзалари йўнилади, револвер каллакли станокларда эса булардан ташқари, пармалаш, зенкерлаш (тешикларга тоза ишлов бериш) ва развёрткалаш операциялари бажарилади, махсус мосламалар ёрдамида резба қирқиш, ўйиш, фрезалаш ва силлиқлаш операцияларини ҳам бажариш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |