Карвонсарой — карвонлар тўхтаб, тунаб ўтадиган работ, сарой. Яқин Шарқ, Марказий Осиё, Закавказе шаҳарлари савдо йўлида барпо этилган. Карвонсаройлар, одатда, ўртада катта ҳовли, атрофи бир-икки қаватли ҳужралар билан ўралган, минорали қалъабанд истеҳком шаклида бўлиб, савдо манзилларида ва шаҳардаги бозорлар (тим ва тоқлар) қаторига қурилган. ИХ—ХВИИИ асрларда шаҳарларнинг ўсиши ва карвон савдосининг кучайиши натижасида карвонсаройлар кўплаб бунёд этилган. Араб сайёҳлари Истаҳрий ва ибн Хавқалларнинг маълумотига кўра, Х асрда савдо маркази ҳисобланган Мовароуннаҳрда 10 мингдан ортиқ карвонсаройлар бўлган (Работи Малик, Доя хотин карвонсаройи, Оллақулихон карвонсаройи). Темир йўл ва бошқа замонавий транспорт ривожланиши натижасида карвонсаройлар ўз аҳамиятини йўқотган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил