Кархемиш, Каркамиш, Гаргамиш (мил. ав. 4-минг йиллик охири — 3-минг йиллик — мил. ав. И аср) – Евфрат (Фурот) дарёсининг ўнг қирғоғида (Шимолий Сурия, ҳозирги Жераблус шаҳри яқинида) жойлашган йирик қад. ҳунармандчилик ва савдо шаҳри. Шаҳар Месопотамия маданияти таъсирида бўлган. К. ҳақидаги дастлабки эслатма Ҳаммурапи (мил.ав. ХВИИИ аср) даврига оид. Кейинчалик К. мил.ав. ХВ асрда Миср вассалига, мил.ав, ХИИ асргача Хетт подшолиги қарамлигида бўлган. К. мил. ав. ХИИ аср — ВИИИ асрларда мустақил подшолик маркази бўлган; мил. ав. 717 йилда Саргон ИИ томонидан забт этилган. К. бўсағасида 605-йилда машҳур жанг бўлиб ўтган, унда Бобил подшоси Навуходоносор И Миср фиръавни Нехо ИИ ва Оссурия подшоси Ашшурубаллит ИИ ни енгган, натижада Оссурия давлати тугатилган. К.дан мудофаа иншоотлари (3 қатор мудофаа девори, қалъа), саройлар, ибодатхоналар ва б. биноларнинг пойдевори ва меъморий бўлаклари топилган. Айниқса, сўнгги Хетт даври топилмалари диққатга сазовор. К. ўзига хос хетт-сурия маданияти (меъморлик ва ҳайкалтарошлик ёдгорликлари, миххат ва иероглиф ёзувлари) нинг ўзига хос маркази бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил