Kasaba uyushmalari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Касаба уюшмалари — меҳнаткашларни жинси, диний эътиқоди, ирқий ва миллий мансубликларидан қатъий назар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва ўз аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бирлаштирувчи оммавий жамоат ташкилотлари. ХВИИИ аср охирида Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШда ўзаро ёрдам жамиятлари сифатида пайдо бўлган. Ривожланган мамлакатларда ХИХ асрда легаллашди. К.у. ходимларнинг меҳнат шароити, иш ҳақи, турмуш, маданият ва шу каби соҳалардаги манфаатларини ҳимоя қилишга даъват этилган. 14 ёшга тўлган ва меҳнат (касб) фаолияти билан шуғулланаётган ҳар бир киши ўз хоҳишига кўра, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун К.у. тузиш, уларга кириш, К.у. фаолияти билан шуғулланиш ва К.у.дан чиқиш ҳуқуқига эга. Энг йирик халқаро К.у. марказлари: Жаҳон К.у. федерацияси (1945-йил Парижда тузилган, 80 дан ортиқ мамлакат миллий касаба уюшма марказларини бирлаштиради, касаба уюшма умумий аъзоларининг сони ХХ асрнинг 90-й.ларида 213 млн.дан ортиқ бўлган), Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси ва Жаҳон меҳнат конфедерацияси (1920-йил Ватикан ёрдамида Халқаро христиан К.у. конфедерацияси номи билан тузилган, 14 млн.дан ортиқ аъзоси бор, қароргоҳи Брюсселда).
Ўзбекистонда К.у.нинг ҳуқуқий мақоми ЎзР Конституцияси, Меҳнат кодекси, „Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида“ги ЎзР қонуни (1992-йил 2-июл) ва б. билан белгиланади. К.у.га меҳнат, унга ҳақ тўлаш ва б. тайин масалаларни ҳал қилиш соҳасида ҳуқуқлар берилган. К.у.нинг уставлари „Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида“ги ЎзР қонунида белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Барча К.у. тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар. К.у. ўз фаолиятида давлат бошқарув идораларидан, хўжалик идораларидан, сиёсий партиялардан мустақил, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно). К.у.нинг ҳуқуқларини чеклайдиган ёки шу ҳуқуқларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қиладиган тарздаги ҳар қандай аралашув ман этилади. К.у. ўз уставларида белгиланган мақсадларга ва вазифаларга мувофиқ равишда бошқа мамлакатларнинг К.у. билан ҳамкорлик қилиш, ўз хоҳишига кўра, халқаро ва бошқа К.у. бирлашмаларига ва ташкилотларига кириш ҳуқуқига эга.
К.у.нинг тузилиши федерализмга асосланган. Қуйидан юқоригача барча органлар К.у. аъзолари томонидан сайланган вакилларнинг йиғилишлари, конференсиялари ва қурултойларида сайланади ва улар олдида ҳисоб беради. К.у. ҳар бир аъзоси сайлаши ва К.у. органларига сайланиши, йиғилишлар, матбуот ва б. воситалар орқали К.у. ҳамда маъмурий органлар фаолиятига тааллуқли масалаларни қўйиши мумкин. К.у. ишлаб чиқариш, тармоқ ва ҳудудий принсиплар асосида ташкил этилади. Тармоқ ва ҳудудий К.у. аъзо ташкилотлар сифатида Ўзбекистон К.у. Федерациясини ташкил этадилар (қаранг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши).
К.у.нинг асоси — бошланғич ташкилот бўлиб, касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши унинг олий органидир. Бошланғич ташкилот камида 3 аъзоси бўлган жойларда тузилади. Кундалик ишларни олиб бориш учун касаба уюшмасининг гуруҳларида гуруҳ ташкилотчиси, 15 тагача аъзони бирлаштирган бошланғич ташкилотда ташкилотчи ва унинг ўринбосари, 15 ва ундан кўп аъзони бирлаштирган бошланғич ташкилотда касаба қўмитаси сайланади.
Иқтисодий ислоҳотлар ва бозор муносабатлари шароитида К.у.ни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, куч ва маблағларни бирлаштиришга эҳтиёж кучайди. Эндиликда Ўзбекистон К.у. федерацияси ўз фаолиятини ижтимоий шерикчилик асосига қурмоқда ва ҳукумат, вазирликлар, идоралар, вилоят ҳокимликлари билан икки томонлама ҳудудий ва тармоқ битимлари туза бошлади. Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизликнинг олдини олиш, меҳнаткашларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш масалалари билан шуғулланиш К.у. фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўлиб қолди. Ўзбекистонда К.у. аъзоларининг умумий сони 6.730.545 кишини ташкил этади (2002-йил апрел). Бундан ташқари, Ўзбекистон К.у. Федерациясига кирмайдиган „Қизилқумкамёбметаллолтин“ консернида 65 мингдан ортиқ касаба уюшма аъзоси бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |