Kasanachi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Касаначи (уйда ишловчи) — иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ўз меҳнат вазифаларини уйларида бажарувчи ходимлар тоифаси. Касаначиликка оид асосий қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган. Меҳнатни ташкил этишнинг бу шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998-йил 29-августда 486сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган „Ўзбекистон Республикасида уйда ишловчилар меҳнатини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом“ воситасида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади. Касанач иш берувчининг материаллари ва асбобларидан фойдаланиб, ўз уйида меҳнат қилади, ўз меҳнат қуроллари ва асбобускуналаридан фойдаланган тақдирда уларнинг эскириш ҳаражатлари иш берувчи томонидан компенсация қилиниши (қоплаб берилиши) лозим. Иш берувчи ўз хоҳиши билан касаначиликни ташкил қилиши, ҳар бир ходим билан уйда ишлаш бўйича меҳнат шартномасини тузиши, амал қилиб турган шу меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимча киритиши мумкин. Юқоридаги низомга кўра, касаначилик бўйича меҳнат шартномалари, асосан, вояга етмаган болалари бўлган аёллар, ногиронлар, пенсионерлар, ногирон ёки бошқа бемор оила аъзоларини парвариш қилаётган шахслар, мавсумий ишларда банд бўлган, (мавсумлар оралигида) тегишли меҳнат мажбуриятларини уйда адо этиш учун зарур уй-жой ва маиший шароитга эга бўлган шахслар билангина тузилиши мумкин. Касанач лар меҳнати, иш вақти ва дам олиш вақти иш берувчи билан келишиб олинган ҳолда, уларнинг бевосита ўзи томонидан амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари доирасида белгиланади. Касанач меҳнатига ходим ва иш берувчининг ўзаро келишуви асосида, бажарилган иш миқдори ҳамда сифатига мутаносиб тарзда, энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ва энг кўп миқдори чекланмаган ҳажмда иш ҳақи тўланади. Касаначга товар ва б. моддий бойликлар иш жараёнида фойдаланиш учун топширилган такдирда, иш берувчи улар билан қонунда белгиланган тартибда ва шаклда тўла моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузиш лозим.
Касаначи иш вақти, дам олиш вақти, меҳнат шароити, меҳнат муҳофазаси ва ҳоказо жиҳатидан бошқа соҳаларда ишловчи ходимлар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланади ва ўз мажбуриятларига эга бўлади; ҳар йили ҳақ тўланадиган ва иш жойи (лавозими) сақланадиган меҳнат таътилига чиқиши ва б. имтиёзлардан фойдаланиши мумкин[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |