Kasanachilik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Касаначилик — ҳунармандларнинг меҳнат шартномалари асосида ёлланиб ўз уйида ишлаши, яшаш жойида и.ч. ёки хизмат кўрсатиш. К.да махсус ташкилот ва корхоналар билан келишув, шартнома асосида буюртмалар бажарилади. Жамиятда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, қушимча даромад топиш, иш вақтининг қатъий белгиланмаганлиги, махсус биноларга эҳтиёж бўлмаслиги ва б. К.нинг иқтисодий самарадорлигини таъминлайди. Ривожланган мамлакатларда К. кенг кўлланилади. АҚШда К. усулида ишлайдиганлар сони 5млн. кишидан ортиқ (2000). Японияда ҳатто электротехника, электроника, туризм каби тармоқларда ҳам кенг қўлланади. К.да меҳнат фаолияти тўла бўлмаган иш куни турига киради.
Оиладан, уй ишидан ажралиб корхона, ташкилотларда ишлаш имконияти булмаганлар ва ёрдамчи даромадга муҳтож шахслар учун К. жуда қулай ҳисобланади. К. ўзига хос ташкил этишни талаб этади. Хом ашё, материалларни етказиб бериш, тайёр-маҳсулотларни олиб кетиш, ҳисоб-китобнинг белгиланган вақтда олиб борилиши зарур шарт ҳисобланади.
К.нинг , айниқса, қишлоқ жойларида уй-рўзғор ишлари, оилада бола тарбияси билан банд бўлган ва ёрдамчи даромадга муҳтож аёллар учун ташкил этилиши аҳамиятлидир. Шу билан бирга бунга ногиронлар ҳам жалб этилиши мумкин. Ҳунармандчиликни ривожлантириш ва оиладаги ёшларни шогирдликка жалб этишда қўл келади.
Ўзбекистонда меҳнат ресурслари, оила хўжалиги тузилиши, и.ч. воситалари шароитлари К. ривожини таъминлайди. Ҳунармандчилик, айниқса, игна иши талаб этувчи тикувчилик, каштачилик, мебелсозлик ва б. учун К. қулай. Ўзбекистонда "Маҳалла" жамғармаси, республика Товарлар ишлаб чиқариш ва тадбиркорлар палатаси маҳаллаларда К.ни ривожлантириш дастурларини амалга оширади.
Мухтор Расулов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |