Касбитепа, Касба, Касби — қадимги Насаф вилоятига мансуб шаҳар ҳаробаси (мил. 1–2–ХИИИ асрбоши). Қаршидан 35 км жан.-ғарбда жойлашган. Касбитепанинг энг қуйи археологик қатламлари милоднинг бошларига оид. Ҳудуди тахминан 2 га бўлган. 589-йил сосонийлар саркардаси Баҳром Чўбин туркий қавмлар устидан зафар қозониб Касбитепа қалъасини эгаллаган. Сосонийларнинг Сугд билан чегарадош ерида қурилган Казбион қалъаси арман манбаларида (В аср) қайд этилган. Михаил Магассоннинг фикрича, бу қалъа Касбитепа арки ўрнида жойлашган. Аркнинг бал. 18 м, майдон 180х120 м ни ташкил қилган. Унинг атрофи девор билан ўралган. Жан.шарқ томон чўзилган рабоднинг уз. 1 км.

Илк ўрта аср қалъаси ва қишлоғи ўрнида 10–ХИИ асрларда Касбитепа шаҳри ривожланган. Х асрда Касбитепа шаҳри манбаларга кўра, ҳатто Насафдан ҳам улкан бўлган. Шаҳарнинг жоме масжиди, бозорлари бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар атрофида деҳқончилик тараққий этган. Касбитепа Бухоро Насаф-Термиз карвон йўлида жойлашганлиги туфайли йирик савдо марказига айланган. Мўғуллар истилоси (ХИИИ аср боши) натижасида вайрон бўлган. ХВИИ асрда Касбитепада кад. "саййидлар" хонадони яшаган. Касбитепа ўрнида кейинчалик Касбитепа қишлоғи вужудга келган. Касбитепада Султон Мир Ҳайдар номи билан машҳур мақбараларнинг катта мажмуаси (ХИ—ХИИ асрлар) сақланган.

Адабиёт

  • Л унина СБ., Города Южного Согда в ВИИИ–ХИИ вв., Т., 1984; Камалиддинов Ш.С., Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ – начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил