Kashalot
Кашалот (Пҳйсетер cатодон) — тишли китлар кенжа туркумига мансуб сут эмизувчи сув ҳайвони. Узунлиги урғочиси 13 м гача, эркаги 21 м гача, оғирлиги 30–70 то'ннагача бо'лади. Боши жуда катта, танасининг учдан бир қисмини ташкил этади. Танасининг олд томони тўмтоқ. Ингичка ва узун пастки жағида 18–30 жуфт тиши бор; юқори жағида тиши йўқ. Кашалот қўнғирдан то тўқ жигарранг тусда. Океан ва очиқ денгизларда тарқалган. Баъзан Баренс денгизи ва Камчатка соҳиллари яқинида учрайди. Кашалот – полигам ҳайвон. 5 ёшида вояга етади. 50 йилча яшайди. Калмарлар ва балиқлар билан озиқланади. Озиқ топиш учун 2 км гача чуқурликка шўнғиши, сув остида 1,5 соатгача туриши мумкин. Иқтисодий аҳамияти катта. Битта кашалотдан 9–10 т ёғ олинади. Овлаш ман этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |