Kashef Sheroziy
Кашеф Ширази (форсча: کاشف شیرازی; тахминан 1592–1653) – Сафавийлар даври Эронида яшаган ёзувчи бўлиб, ахлоқ ва шеърият ҳақида асарлар ёзган[1].
Кашеф Карбалода, оиласи Эрондан кўчиб келганидан кейин туғилган. У Шерозлик Шамса исмли ҳисобчининг ўғли эди. Кашеф ҳали бола бўлган вақтида оиласи билан Исфаҳонга жойлашиш учун қайтиб келади. Кашеф ўзини ёзишиш ва турли академик фанларни, жумладан мантиқ, илоҳиёт ва араб грамматикасини йигирма уч йил давомида ўрганишга бағишлайди. Унга ўхшаб, унинг укалари Исмоил Моншеф ва Моқима ҳам таниқли шоирлар эди. Кашеф кейинчалик Рай шаҳрида ўн беш йил давомида қози бўлиб ишлаган ва шу ерда вафот этган. Унинг ёзган асарларидан бири бўлган „Хазон о баҳор“ асарининг охирги бобида автобиографик эслатма мавжуд[1].
Кашеф ўз асарларини Кашеф, Кашеф-э Комейт ва Шарифа Кашеф тахаллуслари остида ёзган[1]. Унинг энг таниқли иккита асари – „Сирож ал-монир“ ва „Хазон о баҳор“ насрий асарлари бўлиб, уларда Саадий Шерозийнинг „Гулистон“ асарига асосланган шеърларнинг кўплаб парчалари мавжуд[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 де Бруижн 2020.
Адабиётлар
- де Бруижн, Ж. Т . П. (2020). Кāšэф Šирāзи. Брилл. дои:10.1163/2330-4804_ЭИРО_CОМ_10871. ҳттпс://дои.орг/10.1163/2330-4804_ЭИРО_CОМ_10871. Қаралди: 14 Оcтобер 2024.Кашеф Шерозий]]