Kashfiyot
Кашфиёт — изланиш, текшириш, илмий тадқиқот натижасида, баъзан эса тасодифан топилган, яратилган илмий янгилик. Унга табиат ҳодисалари ва жамият қонуниятларини онгли равишда илмий идрок қилиш натижасида эришилади. Кашфиёт туфайли моддий дунёнинг илгари инсониятга маълум бўлмаган обектив қонуниятлари, хоссалари ва ҳодисалари маълум бўлади. Кашфиёт инсониятнинг билиш жараёни даражасини тубдан ўзгартиради. Кашфиёт фан техналогия инқилобининг асосини ташкил этади, фан ва техника тараққиётига тубдан янги йўналишларни бахш этади. Инсон босиб ўтган тарихий жараёнда жуда кўп Кашфиётлар қилинди. Кашфиёт билан ихтирони бир-биридан фарқлай билиш керак. Кашфиёт натижасида муайян қонуниятлар яратилади, ихтиро натижасида эса муҳим янгиликлар яратилиши мумкин. Масалан, Архимеднинг сув чиқариш винти ўта янгилик бўлса ҳам у ихтиро ҳисобланади, И. Нютоннинг бутун олам тортишиш қонуни эса оламшумул Кашфиётдир. Ҳатто ички ёнув двигателининг яратилиши ҳам ихтиро, лекин Н.Коперникнинг Ернинг ўз ўқи атрофида ва сайёралар (шу жумладан, Ер)нинг Қуёш атрофида айланиши тўғрисидаги ғояси — оламшумул Кашфиёт Автомобил ва самолётнинг яратилишини ҳам илмга, табиат крнуниятларига асосланган ихтиро дейиш мумкин. Лекин Галилео Галилейнинг қушларнинг учишига тақлид қилиб самолётнинг учиш схемасини яратиши Кашфиёт. ҳисобланади. Беруний, Ибн Сино, Улуғбек яратган қонуниятлар ҳам Кашфиётлар жумласига киритилади.
Ҳар қандай ихтиро ҳам К. бўла олмайди, лекин ихтиро К.га суянган ҳолда қилинади. Атом ва водород бомбаларининг кашф қилинишини Кашфиёт жумласига киритиш мумкин, бироқ, ракеталарни ясаш ихтиро ҳисобланади (яна қ. Ихтирочилик).
Кашфиёт ҳам, ихтиро ҳам қонунчиликда муҳофазаланади. Илмий Кашфиётлар ва ихтироларни рўйхатга олиш, муаллифлик ҳуқуқини қонунларда мустаҳкамлаб қўйиш давлат тизими мавжуд. Ўзбекистонда Кашфиёт ва ихтироларни муҳофазалаш ишлари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси шуғулланади (қаранг: Ихтирочилик ҳуқуқи]]).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |