Кашкайлар (ўзларини кашкай деб атайдилар) — Эрондаги (Форс вилоятида) халқ. 780 минг киши (1990й.лар ўрталари). Қабила, гуруҳларга бўлиниб ярим кўчманчилик билан ҳаёт кечирадилар. Озарбайжон тили лаҳжасида сўзлашадилар. Диндорлари — шиа мусулмонлар. К. кўчманчи чорвачилик, деҳқончилик, гилам ва жун мато билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил