Kashmiriylar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кашмирийлар - Ҳиндистондаги халқ. Асосан, Кашмир вилояти (Жамму ва Кашмир штати)да яшайди (4 млн. киши; 1990-йиллар ўрталари). Кўпчилиги сунний мусулмонлар, ҳиндуизмга эътиқод қилувчилари ҳам бор. Кашмирий тилица сўзлашади. Исломга эътиқод қилувчилари араб ёзувидан, ҳиндуизмга мансублари эса нагари ёзувидан фойдаланади. К. қадимдан ҳиндуизмга эътиқод қилиб келган бўлиб, ХВИ—ХВИИИ асрларда Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиё ҳукмдорлари Кашмир учун олиб борган урушлар даврида Ислом динини қабул қилган ва кўпчилиги ўзга юртлардан келган мусулмонлар билан чатишиб кетган. Ҳиндистонда Жамму ва Кашмир штатининг ташкил этилиши (1947) билан К.нинг миллий жипслашуви жараёни кучайган.
К.нинг асосий машғулоти — суғорма деҳқончилик (шоли, жўхори, буғдой, арпа, пахта, заъфарон, мойли ўсимликлар, мевали дарахтлар, полиз экинлари, гуллар), чорвачилик (асосан, юнгидан машҳур кашмирий матолар тўқиладиган қўй ва эчкилар) ва анъанавий ҳунармандчилик (нафис жун шалилар тайёрлаш, тукли гиламлар тўқиш, гулдор наматлар босиш, папемаше, мис ва эмалдан турли буюмлар ясаш, ёғоч ўймакорлиги). К.нинг турар жойлари тош, ғишт ва ёғочдан қурилган бўлиб, уларнинг 1-қавати чорва ва рўзғор буюмлари сақлаш учун, 2-ҳамда 3-қаватлари яшаш учун мўлжалланган. Уйларнинг томлари баланд, черепица, похол ёки юпқа тахталар билан ёпилган. К.нинг анъанавий либослари диний эътиқодлари тақозосига кўра бир-биридан фарқ қилади. Чунончи, ҳиндуизмга эътиқод қилувчи К. мусулмон К.га нисбатан анча тор ва сербезак кийимлар кияди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |