Кашрут – яҳудийликдаги атама бўлиб, галахага кўра, бирор нарсанинг рухсат берилган ёки яроқлилигини англатади. Кашрут Тавротда келтирилган амрлар, шунингдек, яҳудий диний арбоблари томонидан Мишна ва Гемарада қайд қилинган қонунларга асосланади. Одатда Кашрут атамаси таом билан боғлиқ диний буйруқлар мажмуига нисбатан қўлланади. Бироқ, кундалик ҳаётнинг турли жабҳаларидаги инсонлар фойдаланиши мумкин бўлган нарсаларга нисбатан ҳам қўлланади. Кашрут қоидаларини татбиқ қилишда турли яҳудий жамоалари ҳамда йўналишларида ўзаро фарқларни кўриш мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 248.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.