Кашяпа
Кашяпа
санскр. कश्यप
Мифология ҳинд мифологияси
Жинс эркак
Отаси Маричи
Онаси Кала
Турмуш ўртоқлари Адити, Дити, Дану, Кадру, Аришта, Сураша, Вината, Кродҳа, Муни, Сурабҳи, Тамра, Ира, Вишва
Бошқа маданиятларда буддизмда Кашяпа

Кашяпа (санскр. कश्यप ИАСТ: каśяпа "тошбақа") — Веда ва ҳинд мифологиясида илоҳий донишманд (риши), „Ригведа“нинг бир нечта мадҳиялари муаллифи. У маъбудлар, жинлар ва бошқа кўплаб мавжудотларнинг отаси ҳисобланади[1].

Кашяпа — қадимги ҳинд ва буддист матнларида кўплаб турли шахсларга ишора қилувчи умумий қадимий исмдир[2].

Мифологияда

Маҳобҳортага кўра, Кашяпанинг отаси Браҳманинг ўнта илоҳий ўғилларидан бири бўлган Маричи эди. Шунинг учун, донишманднинг исмларидан бири отасининг исми — Маричидир. Кашяпа Маричининг Кардама ва Деваҳутининг қизи Кала билан никоҳидан дунёга келган. Аммо Рамаянада Кашяпа Маричининг укаси деб ва шунинг учун Браҳманинг ўғли деб аталган. Риши келиб чиқишининг иккала версияси ҳам Пуранада топилган[3].

„Шатапатҳа-Браҳмана“ матнида Кашяпа тошбақа билан тенглаштирилади, унинг тасвири Пражапати томонидан дунё яратилишида қабул қилинган ва шунга кўра, барча тирик мавжудотлар унинг авлоди ҳисобланади[4]. Кейинчалик у етти қадимий донишманд (саптариши) қаторига киритилган.

Маҳобҳорат ва кейинги манбаларда Кашяпа Дакшанинг 13 (баъзан 8, 10[4] ёки 21[5]) қизига уйлангани ҳақида айтилади. Айнан шу никоҳдан, афсонага кўра, барча тирик мавжудотлар пайдо бўлган. Шундай қилиб, Адити ва Кашяпадан 33 та илоҳ (12 адитя, 8 васу, 11 рудра ва Ашвинлар), шу жумладан Вишну аватари сифатида Вамана ва Вивасват пайдо бўлди. Охиргисининг ўғли — Манудан — одамлар пайдо бўлган дейилади. Баъзан авлодлари орасида фақат 12 Адитялар келтирилади ва улардан ўз навбатида қолган илоҳлар келиб чиққан. Даитялар хотини Дитидан, Винатадан Гаруда ва Аруна, Наглар Кадрудан, Данавалар Данудан, Мунидан Апсаралар ва бошқалар туғилишган. Шундай қилиб, Риши ҳамманинг отаси бўлган ва шунинг учун баъзида айрим матнларда Пражапати деб аталади[6].

У, шунингдек, Рама ва Парашурама руҳонийси ҳисобланган[7]. Иккинчиси барча кшатрияларни йўқ қилиб, бутун ер юзидаги ҳокимиятни барча руҳонийларнинг бошида турган Кашяпага топширади[8].

Кашяпага тегишли матнлар

Кашяпа ҳинд анъаналарида ҳурматга сазовор ва Ўрта асрларда яратилган кўплаб афсоналар ва матнларнинг муаллифлиги турли ҳинд анъаналарида унга ҳурмат билан боғланган. Унинг номи билан аталган ва унга нисбат берилган баъзи рисолалар:

  • Кашяпа Самҳита, Вриддаживакия Тантра ёки Живакия Тантра деб ҳам аталади, Аюрведада педиатрия, гинекология ва акушерлик бўйича қўлланма. Ваця томонидан таҳрирланган. Рисола тиббиёт олими Кашяпа ва унинг Вриддхаживака исмли шогирди ўртасида дарслик сифатида ёзилган бўлиб, асосан чақалоқларни парвариш қилиш ва болалар касалликларига бағишланган[9].
  • Кашяпа Жнанаканда ёки Кашяпанинг донишмандлик китоби — ИХ асрдаги Ваишнавизм анъанасидаги матн.
  • Кашяпа Дхармасутра, эҳтимол, қадимий матндир, аммо ҳозир йўқолган деб ҳисобланади. Матннинг мавжудлигини ўрта аср ҳинд олимларининг иқтибослари тасдиқлайди.
  • Кашяпа Сангита, эҳтимол, яна бир қадимий матн бўлиб, у ҳам йўқолган. Бу Шаивизм ва Адваита издоши Абҳинавагупта томонидан келтирилган мусиқа ҳақидаги рисола бўлиб, унда у донишманд Кашяпанинг ҳар бир ирқ ва бҳаванинг вини-ёга ҳақидаги тушунтиришидан иқтибос келтиради. Ҳрданянгам исмли бошқа бир қадимги ҳинд мусиқаси олими Кашяпанинг аланкара (мусиқа ноталарининг безаклари) назариясига қўшган ҳиссасини эслатиб ўтади.
  • Кашя-Пашилпа, шунингдек, Амсумад-Агама, Кашяпия ёки Кашяпа Силпасастраси деб аталади, архитектура, иконография ва декоратив санъатга оид санскрит рисоласи бўлиб, эҳтимол ХИ асрда тугалланган[10].

Манбалар

  1. ↑ Премаватī Тивāрī. Кāśяпа-саṃҳитā: Вр̥ддҳажīвакīяṃ Тантраṃ Вā бй Кāśяпа (Сон оф Марīcи) / Премаватī Тивāрī, Жīвака Комарабҳаcча, Вāця. — Cаукҳамбā Виśвабҳāратī, 1996. — П. хи–хии. — ИСБН 9788186937679. Архивная копия от 4 января 2022 на Wайбаcк Мачине
  2. ↑ Франcис Ҳамилтон. Генеалогиcал таблес оф тҳе деитиэс, принcес, ҳероэс, анд ремаркабле персонагес оф тҳе Ҳиндус. — Асиатиc Соcиэтй, 1819. — П. 81. Архивная копия от 4 января 2022 на Wайбаcк Мачине
  3. ↑ Мани, Веттам. Пураниc Энcйcлопедиа. — Неw Делҳи: Мотилал Банарсидасс, 1975. — С. 396. — ИСБН ИСБН 0-8426-0822-2.
  4. ↑ 4,0 4,1 Мифы народов мира. М.: Советская энциклопедия, 1991 — 629-бет. 
  5. ↑ Мани, Веттам.. Пураниc Энcйcлопедиа. Неw Делҳи: Мотилал Банарсидасс, 1975 — 396-бет. ИСБН ИСБН 0-8426-0822-2. 
  6. ↑ Доwсон Ж. А Cлассиcал Диcтионарй оф Ҳинду Мйтҳологй анд Религион, Геограпҳй, Ҳисторй анд Литературе. — Лондон, 1928. — С. 153.
  7. ↑ Доwсон Ж.. А Cлассиcал Диcтионарй оф Ҳинду Мйтҳологй анд Религион, Геограпҳй, Ҳисторй анд Литературе, Лондон, 1928 — 153-бет. 
  8. ↑ Малавика Капур. Интердисcиплинарй Перспеcтивес он Cонсcиоуснесс анд тҳе Селф / Сангеэтҳа Менон ; Аниндя Синҳа ; Б. В. Среэкантан. — Спрингер Сcиэнcе, 2013. — П. 73. — ИСБН 978-81-322-1587-5. Архивная копия от 4 января 2022 на Wайбаcк Мачине
  9. ↑ Жан Меуленбелд. Тҳе Ситапитта Гроуп оф Дисордерс (Уртиcариа анд Симилар Сйндромес) анд Иц Девелопмент ин Аюрведиc Литературе фром Эарлй Тимес то тҳе Пресент Дай. — Баркҳуис, 2010. — П. 353. — ИСБН 978-90-77922-76-7. Архивная копия от 4 января 2022 на Wайбаcк Мачине
  10. ↑ Антҳонй Cерулли. Соматиc Лессонс: Нарратинг Патиэнтҳоод анд Иллнесс ин Индиан Медиcал Литературе. — Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2012. — П. 76–77. — ИСБН 978-1-4384-4387-4. Архивная копия от 4 января 2022 на Wайбаcк Мачине