Каспи (грузинча: კასპის მუნიციპალიტეტი) — Грузиянинг Шида Картли минтақасидаги туман. 1930-йилда Транскавказия СФСР таркибида унга округ мақоми берилган. Туман маркази Каспи шаҳри ҳисобланади.

Географияси

Туман Шида Картли текислигини эгаллайди. У Кура дарёсининг иккала томонида — шимолда Буюк Кавказнинг жанубий қисмлари ва жанубда Триалети тизмаси билан чегарадош. Туманни Кура ва Ксани дарёлари кесиб ўтади.

Туман аҳолиси 43771 нафарни, зичлиги эса ҳар квадрат километрга 55 кишини ташкил қилади(2014). Туманда 71 қишлоқ ва 1 шаҳарча мавжуд.

Туман иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига йўналтирилган бўлиб, қурилиш материаллари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган бир нечта корхоналар ҳам мавжуд.

Туманда бир қатор тарихий ва меъморий обидалар, жумладан Ркони монастири, Самтависи ва Кватахеви черковлари қад кўтарган.


Кавтисхеви қўрғонлари

Каспи муниципалитетидаги Кавтисхеви қишлоғи яқинида жуда қадимий қўрғонлар топилган. Улар 2007-йилда Макҳарадзе томонидан қазилган.

Ушбу қазишмалардан топилган материаллар Қорабоғ чўлидаги Лейлатепенинг сўнгги халколит даврига оид металлга ишлов бериш жойи қолдиқлари билан боғлиқ бўлиши мумкин[1]. Шунингдек, Суюбулоқ, Агстафа қишлоқларида ҳам шундай қўрғонлар мавжуд.

Бу кашфиётлар жанубий Кавказда ИВ минг йиллик бошларига оид қўрғонларнинг мавжудлигини кўрсатади[2].

Яна қаранг

  • Грузиядаги муниципалитетлар рўйхати (мамлакат)

Эслатмалар

  1. ↑ Нариманов эт ал. 2007
  2. ↑ Оригин оф Эарлй Трансcауcасиан Cултуре. Диэнекес' Антҳропологй блог

Ҳаволалар