Кастанинг айрим аломатлари ва каста тизимининг ба’зи кўринишлари кўплаб халқларда учрайди. Ҳиндистон каста тизимининг энг ёрқин намунасини ўзида мужассам этган. “Каста” ибораси португал тилида «уруғ», «қавм», “сифат” ма’носини англатади. Бу сўз ХВИ асрда португаллар Ҳиндистонга кириб келиб, Ҳинд ижтимоий тузуми билан танишганларидан сўнг Европа тилларига ҳам ёйилди. Гоҳо каста тизимини фақатгина Ҳиндистонга хос деб билишади. Бунга сабаб, каста тизими айнан Ҳиндистонда яхши ривожланган ва узоқ вақт мобайнида сақланиб қолган. Бу ном билан ҳинд жамиятидаги бир-бирларидан ажралган гуруҳларни атай бошладилар. Ҳиндистонда бундай тоифадаги одамларни - “жати” деган санскрит атамаси билан номлашган.[1]

Қадимги ҳинд жамиятида “жати” билан бир вақтда синфий жамият вужудга келишидан аввалроқ, сўнг синфий жамиятда қонунлаштирилган ва мукаммаллашган қадимий тизим - “варна” - табақалар пайдо бўлди. Аста-секин варналар (брахманлар, кшатрийлар, вайшийлар, шудралар) бир-бирларидан алоҳида ажралишди. Улар шакл жиҳатдан касталарга ўхшаб кетардилар. Аслида эса каста билан варна бир-биридан фарқ қилади. Каста - қадимги Ҳиндистонда кишиларнинг меҳнат тури, ҳунари ёки ихтисоси бўйича ажратилиши, варна эса - ўша жамиятдаги аҳолини тўртта табақага бўлинишидир. Ҳар бир каста кишилари бошқа каста одамларидан айрича алоҳида-алоҳида яшарди. Улар ўртасида ҳар қандай муносабат ёки мулоқотлар қат’иян та’қиқланарди. Бир каста билан иккинчи каста орасида қариндошлик алоқаларини ўрнатиш қат’иян ман қилинганди.

Варна сўзининг асосий ма’носи – “тур”, “ранг”, “сифат”, “даража”. Мана шу охирги ма’носида бу сўз қадимги Ҳиндистонда кўпроқ ишлатилган. Инглиз олими Бешем шундай хулосага келадики, ҳар бир варна бир рангни: брахман – оқ, кшатрий - қизил, вайший – сариқ ва шудра – қора рангни белгилар экан. Веда ривоятларида тўрттала варна нинг биринчи одам - Нурупадан келиб чиққани айтилади. Нурушакаста мадҳиясида ҳикоя қилинишича, брахманлар Пурушанинг оғзи, кшатрийларнинг қўли, вайшийларнинг сон қисми, шудраларнинг оёғи дан пайдо бўлган эмиш. Олимлар варналарнинг келиб чиқишини ибтидоий жамоа тузумининг бузилиши билан боғлашади.

Шудралар табақасининг вужудга келиши

Шудралар табақасининг вужудга келиши мураккаброқ бўлган. Бунга икки нарса: иқтисодий мустақилликдан маҳрум этилган фуқаролар ва орийлар жамоасидан чиқариб ташланган а’золарнинг кўпайиши сабаб бўлган. Булар тўртинчи варнани ташкил қилишган. Аммо у нафақат қабиладошлар, балки бегоналар ҳисобига иш кўпайган. Тўртта варна тизимининг ривожланиши бир вақтнинг ўзида шимолий Ҳиндистон нинг кўп жойларида кузатилади.

Табақаланиш

Қадимги халқларда жамиятнинг бир гуруҳ а’золарининг бошқа а’золар устидан устунлиги сифат кўрсаткичи деб қабул қилинган ва дин муҳим аҳамиятга эга бўлган. Энг олий варна брахманлар ҳисоб ланган. Брахманлар диний маросимларни ўтказувчилар эди. Жамоаларни муқаддас матнлар билан таништириш, қурбонликлар қилиш ва муҳим маросимларни ўтказишга фақат брахманлар ҳақли эди. Сарой коҳини - пурохита давлат бошлиғига та’сир ўтказа оларди.

Кшатрийлар брахманлардан кейинги табақада туришига қарамай, уларнинг жамиятдаги мавқелари баланд, давлат, ҳарбий куч, моддий бойликлар ҳаммаси кшатрийлар қўлида эди. Брахманлар адабиётида бундай зодагонларни турли хил: рожа, рожапутра каби номлар билан атаганлар.

Жамиятнинг асосий қисмини вайшийлар ташкил қилган. Улар асосан чорвадорлар ва деҳқонлар бўлиб, брахманлар ва кшатрийларга керакли моддий бойликларни етказиб беришарди. Вайшийлар солиқ тўловчи тоифага айланган бўлсалар ҳам иқтисодий томондан мустақил, ерга эгалик қилиш ҳуқуқига эга, давлат аппаратида муҳим рол ўйнар, пиёда аскарларнинг асосий қисмини ташкил қилар эдилар. Вайшийлар ведалар даврида катта обрўга эга бўлганлар. Аммо ўша вақт лардаёқ улар орасида мулкий бўлиниш кузатилган.

Биринчи учта варна-брахман, кшатрий ва вайшийлар “икки марта туғилганлар” тоифасига кирганлар. Шудралар эса бундай фахрли номдан маҳрум бўлганлар.

“Иккинчи марта туғилиш” маросими

Юқоридаги учта варнага мансуб одамлар вояга етганда “иккинчи марта туғилиш” маросимини ўтказганлар. Маросимнинг асосий қисмида вояга етган боланинг бўйнига боғич тақилган. Ҳар бир варна а’зоси учун боғичлар ҳар хил мато дан ясалган. «Икки маротаба туғилган»нинг ҳаёти тўрт ажрим   – босқичдан иборат бўлган. Биринчисида у брахмачарин - шогирд, иккинчисида грихаста - уй хўжайини, учинчисида - вананрастха - ўрмон зоҳиди, тўртинчисида сан’ями ёки ати - тарки дунё қилган зоҳид бўлган. Биринчи босқичда брахмачарин устози - гурунинг уйида яшайди. Устозга хизмат қилиш, ўқиш учун тўлов ўрнида бўлган. Кейинчалик пул олиб ўқитадиган ўқитувчилар ҳам пайдо бўлган. Ҳаётнинг иккинчи қисмида у уйланиб, уй эгаси бўлган, у оиласини боқиш ва худо йўлига ўтказиладиган расм-русумларни адо этиши, қариб неварали бўлгандан кейин, уйни тарк этиб, ўрмонга кетиши ва у ерда ёлғизликда қадимги ведаларни ўрганиши керак эди.

Ҳаётнинг тўртинчи қисмида ўз ҳаётини тугатаётганини ҳис қилиб кўз юмиши керак эди. Шудраларни «икки маротаба туғил ганлар» билан бирга ўтириб овқатланиши тақиқланган эди. Шудраларга “бир марта туғилганлар” деб қараларди. Уларга диний маросимларда иштирок этиш, муқаддас китобларни ўрганиш ман қилинган. Шудра ларнинг давлат аппаратида ишлашга ҳақлари йўқ эди. Уларнинг қисмати “икки марта туғилганлар”га хизмат қилиш эди. Шудраларга бўлган бу муно сабатдан улар ижтимоий оғир аҳволда эканлиги ва иқтисодий мустақил бўлмагани аён. Шудралар одатда камбағал, паст табақага мансуб косиб, малай эдилар. Улар қул бўлмасалар-да, давр тақозоси билан қул аҳволига тушиб қолишлари мумкин эди. СҲундай қилиб, ибтидоий жамоа тузумининг бузилиши табақалар келиб чиқишига олиб келди.

Манбалар

Олимов, Фозил. Ҳиндистон тарихи. Тошкент: Академнашр 2014-69-бет

Адабиётлар

О'збек тилида:

1.Бойназаров Ф. Қадимги дунё тарихи. Дарслик. 2004.

2. Лафасов М. Жаҳон тарихи (1918-2008). –Т., 2010.

3. Ғофуров А. Ҳиндистон. ФарДУ. 2009.

Рус тилида:

1.Васильев Н. История Востока. 1-2 том. М., 2004.

2. Вигасин А., Дандомаев М. История Древнего Востока. -М., 2001.

3. Новейшая история стран Азии и Африки. ХХ век. -М., 2000.

Ҳинд тилида:

1/\. शैलेन्द्र सेंगर “प्राचीन भारत का इतिहास”, प्रकाशक:अटलांटिक पब्लिशेर्स ओर डिस्ट,२००५

रोमिला थापर “भारत का इतिहास” प्रकाशक:राजकमल प्रकाशन,२००८

2. विपिन चन्द्र “आधुनिक भारत का इतिहास” प्रकाशक:ओरिएंट ब्लेकस्वान,२००९   

3. द्दिजेन्द्र्नारायण झा ओर श्रीमाली “प्राचीन भारत का इतिहास”, प्रकाशक: हिंदी माध्यम कार्यन्वय निदेशालय दिल्ली विश्वविधालय,२०१५  

4. मानिक लाल गुप्त “मध्यकालीन भारत का इतिहास”, प्रकाशक: अटलांटिक पब्लिशेर्स ओर दिस्त्रिबुतोर्स पवत ल्टड ,२००२

Урду тилида:

.6ڈاکٹر مبارک علی  "جدید تاریخ"،  فکشن ہاؤس ،لاہور ، ٢٠٠١

.7محمد علی چراغ  "تاریخ ِ پاکستان "  سنگ ِ میل ،  ٢٠١٢

.8  رماشنکرترپاٹھی  "قدیم ہندوستان کی تاریخ " ، قومی کونسل براۓ  فروغ  اردو زبان ، نئی دہلی ، ١٩٩٨   مترجم :سید سخی حسن نقوی

.9 شیخ محمد رفیق  مسعود حیدر بخاری ڈاکٹر  عصمت نانر  "تاریخ ِپاکستان و ہند "، مسلم دو حکومت ، عہد سلاطین ، نئی دہلی ٢٠٠٠

پاتھی "تاریخ ِ قدیم ہندوستان " نگارشت پبلش.10

11.ڈاکٹر مبارک علی  "تاریخ اور آج کی دنیا "، فکشن ہاؤس ،لاہور ٢٠٠٥

.12 ڈاکٹر مبارک علی  "بر صغیر میں تاریخ نویسی کے رجحانات "، پاکستان  اسٹڈی سینٹر جامعہ کراچی ٢٠٠٧

.13   محمد علی چراغ  "پاکستان : تاریخ ، جمہوریت ، سیاست "، مکتبہ جدید ٢٠١٠

.14مولانا ابو ا لکلام  آزاد  "آزادی ہند " ، مکتبہ جمال ،لاہور ٢٠٠٣

Инглиз тилида

1.Авари Буржор. Исламиc Cивилизатион ин Соутҳ Асиа: А Ҳисторй оф Муслим Поwер анд Пресенcе ин тҳе Индиан Субcонтинент, Роутледге, 2013.

2. Фаруқуи Мунис Д. Тҳе Принcес оф тҳе Мугҳал Эмпире (1504-1719), Cамбридге Университй Пресс, 2012.

3. Гандҳи М.К. Ҳинд Сwараж ор Индиан Ҳоме Руле, Аҳмедабад: Наваживан Публишинг Ҳоусе, 2014.

4. Назир Аҳмад Чаудҳрй. Ҳараппа. Санг-э-меэл Публиcатионс, Лаҳоре, 2002.

5. Ҳамеэд.  Политиcал Роле оф Религиоус Cоммунитиэс ин Пакистан. Полиcй Ресеарч Институте.  Исламабад, Пакистан, 2008.

6. Афзал Ҳусаин. Тҳе нобилитй имдер Акбар анд Жаҳангир. А студй оф Фамилй Гроупс. -Неw Делҳи, 1999

7. Али К. А неw ҳисторй оф Индо-Пакистан (уп то 1526) Карачи, 1993.

8. Буртон Стеин. А ҳисторй оф Индиа, -Wилей-блаcкwелл, 2010

9. Ҳерманн Кулке, Диэтмар Ротҳермунд. А ҳисторй оф Индиа, -Лондон анд Неw Ёрк, 2002

10.Маҳмоод Т. Тҳе Дуранд лине: Соутҳ Асиас нехт троубле спот. Монтерей.: Навал Постградуате Счоол, 2005.

11. Петер Лён. Cонфлиcт бетwеэн Индиа анд Пакистан, -Охфорд, 2008

Даврий нашрлар:

Бажпаи Ш. К. Унтанглинг Индиа анд Пакистан // Фореигн Аффаирс. 2003. - Вол. 82. -№ 3. - П. 112-128.

2. Бурнс Р.Н. Америcа'с Стратегиc Оппортунитй wитҳ Индиа. Тҳе Неw У.С. Индиа Партнершип // Фореигн Аффаирс. - 2007. - Вол. 86. - № 6. - П. 37-44.

3. Бурнс Р.Н. Америcа'с Стратегиc Оппортунитй wитҳ Индиа. Тҳе Неw У.С. Индиа Партнершип // Фореигн Аффаирс. - 2007. - Вол. 86. - № 6. - П. 37-44.

4. Кашмир Диспуте: Баcкгроунд // Тҳе Министрй оф Фореигн Аффаирс оф Пакистан. УРЛ: ҳттп://www.мофа.гов.пк/Пагес/Бриэф.ҳтм

  1. ↑ Олимов, Фозил. Ҳиндистон тарихи. Тошкент: Академнашр 2014-69-бет.