Kastamonu Universiteti
Кастамону университети – 2006-йилда Туркиянинг Кастамону шаҳрида ташкил этилган давлат университетидир[1]. Бугунги кунда университет 13 та факултет, 2 та институт, 4 та коллеж ва 13 та касб-ҳунар мактаби билан ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Таълим ҳалигача Усмонли давридан қолган тарихий биноларда олиб борилади. Кастамону университетининг 810 нафар профессор-ўқитувчилари 16894 нафар бакалавр ва 4452 нафар магистратура талабаларига таълим бериб келмоқда.
|
| |
| Тури | Давлат Университети |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 2006-йил |
| Ректори | Проф. Др. Аҳмет Ҳамди Топал |
| Талабалари | 29399 нафар |
| Манзили | |
| Веб-сайти | www.кастамону.эду.тр |
Тарихи
Кастамону Университети Вазирлар Кенгашининг 2006-йил 17-мартдаги 5467-сонли Қарори билан ташкил этилган. Университетнинг таъсисчи ректори профессор Др. Кадри Ямач бўлган. Кастамону Университетининг ҳозирги ректори проф. Др. Аҳмет Ҳамди Топалдир[2].
Кампус
Университетнинг асосий кампуси Кузейкент шаҳарчасида жойлашган. Кампус таркибига 1 та касб-ҳунар мактаби биноси, конференция зали, ёпиқ спорт зали, 10 та лаборатория, илмий марказлар, очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари ва ётоқхона киради. Кампус мйдони 800 гектарни ташкил этади.
Ётоқхоналар
Кастамону университети кампусларида жами 10 та талабалар ётоқхонаси мавжуд. Талабалар турар жойлари жойлашган ҳудудларда спорт майдончалари, спорт заллари, футбол ва баскетбол майдончалари ва теннис кортлари мавжуд. Бундан ташқари, кампусда савдо маркази, банк филиаллари бор. Ётоқхоналар ва шаҳар маркази ўртасида микроавтобуслар ва шаҳар автобуслари соат 07:00 дан 24:00 гача қатновни амалга оширади.
Кастамону университетида ўқув йили икки семестрдан иборат. Ўқув йилининг биринчи семестри одатда сентябр ойининг охирги ҳафталарида бошланади ва январ ойи ўрталарида тугайди. Иккинчи семестр феврал ойининг ўрталарида бошланади ва июн ўрталарида тугайди.
Академик бирликлар
Факултетлар
- Таълим факултети
- Ветеринария факултети
- Санъат ва фанлар факултети
- Муҳандислик ва архитектура факултети
- Ўрмон хўжалиги факултети
- Иқтисодиёт ва маъмурий фанлар факултети
- Илоҳиёт факултети
- Алоқа факултети
- Балиқчилик факултети
- Туризм факултети
Институтлар
- Фан ва технология институти.
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 28-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2010-йил.
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 26-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2010-йил.