Кастилия (Cастилла — қаср) — Пиреней ярим ороли марказий қисмидаги қироллик (11 — ХВ асрлар). 1035-йил ташкил топган. Леон қироллиги билан бир неча бор бирлашиб (1037-1165, 1072-1157, 1230-йилдан узил-кесил), кучли давлатга айланган. 1479-йил Кастилия қироличаси Изабелла билан Арагон қироли Фердинанднинг ўзаро никоҳланиши 2 қиролликнинг бирлашиб, ягона Испания давлатининг ташкил топишига асос бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил