Katafraktlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Катафрактлар (юн. Катапҳрактои -совутга ўралган) – 1) қад. халқларда махсус отлиқ қўшин тури; дастлаб форслар, сўнгра улар орқали македон ва сурёнийлар қўшинида пайдо бўлган. К. мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярмида сарматлар ва Ўрта Осиёнинг жан.даги Парфия давлатида ҳам мавжуд бўлган. Парфияликлар К.дан иборат зарбдор отлиқ қушини туфайли Рим саркардаси Красе устидан мил. ав. 53 й. 9 майда Карри жангияа ғалаба қозонишган. Рим императорлари Адриан ва, айниқса, Септимий Север даврида Рим армиясида ҳам жорий этилган. К. отлиқ қўшинидаги жангчиларнинг танасини тангачасимон қопламали совут, бошларини сипар дубулға ҳимоя қилган. Отлар ҳам темир ёхуд мисдан ясалган тангачасимон қопламали совут билан ҳимояланган. К.нинг асосий қуроляроғи найза бўлган. Рим армиясида хизмат қилаётган хорижий суворийлар, кўпинча, клибанарийлар (лот. cлибанус— совут) деб аталган. Констансий ИИ даврида (337—360) кайтадан ташкил этилган; 2) Юнонистонда мил. ав. ИИИ аср бошларида пайдо бўлган яланг саҳн – палубали, эшкакчиларни ҳимояловчи тахта четани бор ҳарбий кема[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |